Журналистикага назар..

“ЯНГИЛИКЛАР ИМПЕРИЯСИ”ДА УНУТИЛМАС УЧ КУН
“ЯНГИЛИКЛАР ИМПЕРИЯСИ”ДА УНУТИЛМАС УЧ КУН
717 Marta o'qildi

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистондаги Буюк Британия элчихонаси ҳамкорлигида  бир гуруҳ ўзбек журналистларнинг Лондонга сафари  Британиянинг  умумиллий телеэшиттиришлар ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишишдан бошланди.  Инглиз тилида British Broadcasting Corporation — Британия  телевизион корпорацияси  1922 йил 18 октябрда  British Broadcasting Company  сифатида бир қатор хусусий корпорациялар — Marconi’s Wireless Telegraph Company (мазкур компания 1922 йил 14 февралда  Буюк Британияда илк 2MT радиостнциясини ишга тушириб, орадан кўп ўтмай, 17 январь 1923  йилда у ёпилган эди), Metropolitan Vickers Electrical Company, Radio Communication Company, The British Thomson-Houston Company, The General Electric Company и Western Electric Company хамкорлигида ташкил бўлган эди. 1922—1924 йилларда  BBC  ўрта тўлқинларда бир нечта ҳудудий радиостанцияларни ишга туширади. 1927 йил 1 январда эса BBC  миллийлаштирилиб, British Broadcasting Corporation номини олди. Иккинчи жаҳон урушига қадар ВВСнинг аудиторияси 25—40 минг хонадондан иборат эди.

Davomi »

ОАВда ногиронлар тимсоли
ОАВда ногиронлар тимсоли
2171 Marta o'qildi

Оммавий ахборот воситалари нафақат жамиятнинг қадриятлар борасидаги қарашларини акс эттиради, балки уларни, жумладан аҳолининг ногиронлар муаммоларига муносабатини ҳам шакллантиради. Афсуски, ОАВ ногиронлар муаммоларига у қадар кўп мурожаат этмайди. Марказий босма ОАВнинг йиллик таҳламларини кўздан кечирсангиз, бор-йўғи ўнтача мақолаларни, шунда ҳам кўпроқ 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни арафасида чоп этилганлигини, кўришингиз мумкин. Журналистлар тайёрлаган материалларнинг аксарияти ахборот характерига эга. 

Davomi »

ИЖТИМОИЙ СЎРОВ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ИЖТИМОИЙ СЎРОВ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
1927 Marta o'qildi

Американинг деярли икки асрлик тарихида фикрларни ўрганиш ва уларни тўплаш ҳамда таҳлил қилиш технологияларида бир қатор муҳим воқеалар мавжуд. 1936 йилги президент сайлови кампанияси ҳам шулар жумласига киради. Ўшанда электоратнинг фикрларини ўрганишнинг янги усули юз йилдан ортиқ вақт мобайнида ўтказиб келинган ва юқори мавқега эга бўлган “похол сўровлар” технологиясини чилпарчин қилган эди. Хўш, «похол сўровлар»нинг ўзи нима? Бу атама қаердан келиб чиққан?

«Похол сўровлар»                 

XVIII асрнинг охирги чорагида АҚШда мавжуд бўлган мамлакат сиёсий тизими ва аҳоли сиёсий фаоллигининг айрим шаклларининг таҳлили америкаликларнинг электорат фикрларини тадқиқ этиш учун маълум маънода асос бўлиб хизмат қилади. Аммо махсус адабиётларда қайд этилган илк электорал зондажлар (“зондаж” сўзи “суриштириб текшириш, аниқлаш” маъносини билдиради) 1824 йилнинг иккинчи ярмига тааллуқлидир. «Harrisburg Pennsylvanian» газетасининг 24 июндаги сонида Вилмингтон номли кичкина шаҳарчада ўтказилган сўров натижалари эълон қилинади, ўша йилнинг август ойида эса «Raleigh Star» газетаси Шимолий Каролинада ўтказилган сўров натижалари ҳақида хабарни чоп этади.

Davomi »

ЭРНЕСТ КУРТВЕЛИЕВ: “ФОТОЖУРНАЛИСТ ЁЛҒОН СЎЗЛАМАСЛИГИ, АКСИНЧА ОДАМЛАРГА ҲАҚИҚАТНИ КЎРСАТИШИ ЛОЗИМ”
ЭРНЕСТ КУРТВЕЛИЕВ: “ФОТОЖУРНАЛИСТ ЁЛҒОН СЎЗЛАМАСЛИГИ, АКСИНЧА ОДАМЛАРГА ҲАҚИҚАТНИ КЎРСАТИШИ ЛОЗИМ”
1391 Marta o'qildi

Ўзбекистоннинг етакчи фотожурналисти, замонавий фотосуратчи, ўзининг бетакрор, ғоявий жиҳатдан ранг-баранг ишлари билан бир неча бор  юртимизни жаҳон айвонида  намойиш қилган Эрнест Куртвелиев ўз ижоди ва бугунги замонавий фотожурналистика хусусидаги фикрлари билан меҳмонимиздир.

-      Сизнинг суратларингиз бошқалардан тубдан фарқ қилади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос бўлиб, ноодатий кўринишга эга. Масалан, мусиқачилар дарахт шохида ўтирган ҳолда саксофон,  пианиночи эса дарё бўйида фортепиано чалади. Бу фотошопми?

Davomi »

ОТАБЕК МАҲКАМОВ: “МЕН ҲАЁТИМНИ ҚИЗИҚАРЛИ ҚИЛИШГА ИНТИЛИБ ЯШАЙМАН”
ОТАБЕК МАҲКАМОВ: “МЕН ҲАЁТИМНИ ҚИЗИҚАРЛИ ҚИЛИШГА ИНТИЛИБ ЯШАЙМАН”
1531 Marta o'qildi

-  Оиламизда китоб ўқиш урф бўлиб, ўқилган асарлар оила даврасида муҳокама қилинарди. Бу мени дунёыарашимни кенгайишига, тилларга, санъат асарларига бўлган қизиқишимни орттириб, ёшлигимдан ижодга ундади. Касбим тақозоси билан жаҳон таниган юлдузларга таржимонлик қилганимда, улар билан бевосита дастурхон устида суҳбатлашганимда ҳаётларидаги қизиқ воқеаларни сўзлаб беришар, латифалар айтишар, бирор бир воқеага нисбатан муносабатларини билдиришганида нега Ален Делоннинг ажойиб француз тилидаги ўқиган шеърларини, Энри Мариконининг фикрларини фақат мен эшитишим керак? Бошқалар ундан нега баҳраманд бўлмаслиги лозим? деган фикрлар ҳаёлимдан ўтар ва албатта бир кун келиб буларни бошқаларга ҳам ўртоқлашишни истар эдим. Орзуимни амалга оширишга эса интервью жанри  жуда мос келарди. Ўша пайти  бу суҳбатларни чоп этиш имкони бўлмагани учун уларни йиғиб келардим, холос. 

Davomi »

АҚЛЛИ КУЛГИ ЁХУД КУЛГИЛИ АҚЛ
АҚЛЛИ КУЛГИ ЁХУД КУЛГИЛИ АҚЛ
1503 Marta o'qildi

Журналистларнинг тили узун қўли қисқа.

Камбағалнинг бойлиги- сабр.

Тор хонада ўтирсанг ҳам дунёқарашинг кенг бўлиши мумкин.

Қармоққа илинмаган балиқ илинганидан каттароқ туюлади.

Йилнинг янгилангани яхши, одам эскилигича  қолгани чатоқ.

Одам ўзини нодонроқ кўрсатиш учун ҳам ақл керак

Вайсақининг тили жиққа терга ботди.

Davomi »

ТАТЬЯНА ЧЕРНИГОВСКАЯ: “ИНТЕРНЕТ МИЯМИЗНИ ҚАЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТТИРДИ?”
ТАТЬЯНА ЧЕРНИГОВСКАЯ: “ИНТЕРНЕТ МИЯМИЗНИ ҚАЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТТИРДИ?”
1403 Marta o'qildi

   Инсоният мияси ҳали тўлиқ ўрганилмаган қўриқ. Унинг имкониятлари чексиздир. Ҳанузгача нега баъзи бир одамлар даҳо бўлиб туғилади-ю,  баъзилар эса умрилари давомида оддий математик мисолни ҳам еча олмай, ўтиб кетишади? Нейролингвист ва тажрибали руҳшунос, филология ва биология фанлари доктори, Норвегия фанлар академиясининг  мухбир аъзоси Татьяна Черниговская “Интернет миямизни қай тарзда ўзгарттирди?” номли маърузасида ушбу саволга жавоб бериб, онлайн-таълим  биз ўйлаганчалик фойдали эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади. 

Davomi »

ВЛАДИМИР ПОЗНЕР ЖУРНАЛИСТИКА  ҲАҚИДА
ВЛАДИМИР ПОЗНЕР ЖУРНАЛИСТИКА ҲАҚИДА
1416 Marta o'qildi

Биринчи  очиқ маъруза

     Мен экзистенционалистман, бугунги кун билан яшайман. Эртага нима бўлишидан бехабарман. Ҳеч ким эртага нима бўлишини билмайди. Кўпчилик  эртанги кун ҳақида ўйламайди. Мен эса бугунги кун ҳаётимнинг охири бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда уни тўлиқ яшашга ҳаракат қиламан. Бу  менга ҳузур-ҳаловат бахш этади. Мен сўнгги дақиқада “Буни қилишим керак эди, аммо улгурмадим” дегим келмайди.  Аксинча,  бундай ҳаёт тарзи менга жуда ёқади. Бу менинг сўнгги маърузам. Йиғлаш керак эмас.

Davomi »

ДИЖЕЙИНГ : КЕЧА ВА БУГУН
ДИЖЕЙИНГ : КЕЧА ВА БУГУН
1355 Marta o'qildi

-Сизларга хуш кайфият тилаган ҳолда, дижей Фаррух кейинги икки соат ичида сиз билан бирга бўлади. Сиз уни танийсиз, чунки бу мен...

Радио тўлқинларидан эшитилаётган “дижей” сўзи сўнгги йилларда тилимиздан мустаҳкам ўрин олди. Ёшлар ўртасида ҳам айнан ана шу касб соҳиби бўлишга интилиш кучайди. Радиобошловчилар эса ўзларини дижей деб атай бошладилар. Хўш, бу сўзнинг маъноси нима? Унинг радиобошловчидан фарқи борми? 

Davomi »

ФАЙЗУЛЛА МЎМИНОВ: “ЖУРНАЛИСТИК ҚОИДА - ФАКТНИ АУДИТОРИЯГА БУЗМАСДАН ЕТКАЗИШ”
ФАЙЗУЛЛА МЎМИНОВ: “ЖУРНАЛИСТИК ҚОИДА - ФАКТНИ АУДИТОРИЯГА БУЗМАСДАН ЕТКАЗИШ”
1691 Marta o'qildi

 Ҳозирги кунда ахборотга товар сифатида қаралаётган бир пайтда унинг холислик, объективлик тамойиллари йўқоладими?

- Агар ахборотга товар сифатида қаралаётган бўлса, холислик, объективлик пасаяди ёки умуман бўлмаслиги мумкин. Бу мураккаб масала, буни узоқ муҳокама қилиш мумкин. Бу ҳақда менининг иккита мақолам чиққан. Хулоса, журналистик ахборотни товарга айлантиришга йўл қўймаслик зарур.

 

Davomi »


Sahifa:  1 2 Keyin > Oxirgi
Hit counter