Талабалар ижоди

Долзарблилик - янгиликлар сайтларининг асосий талаби сифатида
Долзарблилик - янгиликлар сайтларининг асосий талаби сифатида
1042 Marta o'qildi

Сайтларда реал ҳаётнинг ёритилиши, унинг долзарблик даражаси журналистика қонун-қоидаларида белгиланган меъёрларга асосланадими ёки аудиториянинг қизиқишини ҳисобга олиш орқали амалга ошириладими? Буни аниқлаш мақсадида ҳозирда кўпчилик журналистлар ва жамият вакилларининг блогпостлари ва мақолаларига манба вазифасини ўтаб бераётган Twitter ва Telegram тармоғида ўтказилган сўровномага мурожаат қиламиз:

Davomi »

АХБОРОТ ҚУРОЛИ: муаммолар, низолар, ёндашувлар
АХБОРОТ ҚУРОЛИ: муаммолар, низолар, ёндашувлар
1432 Marta o'qildi

Тадқиқотчиларнинг аксарияти ахборот урушларининг юзага келишини технологияларнинг тараққиёти билан изоҳлайди. Хусусан, рус олими С.А.Зелинский 1917-91 йилларда Ғарбнинг социализмга қарши олиб борган курашини “Биринчи ахборот уруши”[1] сифатида баҳолаган. Ўзбек тадқиқотчиларидан У.Саидов ахборотнинг геосиёсий қуролга айланишини янги информацион технологияларнинг имкониятлари билан белгилайди[2].



[1] Зелинский С.А. Информационно-психологическое воздействие на массовое сознание. – Санкт-Петербург, Торговый Дом «Скифия», 2008. Стр 8.

[2] Саидов У. Глобаллашув ва маданиятлараро мулоқот. –Т., “Akademiya”, 2008 – 54-бет

Davomi »

ИНТЕРНЕТДА БЛОГЕРЛИК ФАОЛИЯТИ
ИНТЕРНЕТДА БЛОГЕРЛИК ФАОЛИЯТИ
1490 Marta o'qildi

Фуқаролик журналистикаси нима? Мазкур соҳада фаолият юритаётганлар зиммасига ижтимоий масъулият юкланадими? Блогерлар ўз сўзи қудратини қай даражада ҳис этишмоқда? Бугунги кунда журналистиканинг бошқа турлари каби, интернет журналистикаси ҳам жадал ривожланиб, кўпроқ аудиторияни қамраб бораётганини кўришимиз мумкин. Айниқса фуқаролик журналистикаси, хусусан, блогерлик фаолиятининг оммалашаётгани мазкур соҳанинг янада тараққий этишига хизмат қилмоқда. Касби, ижтимоий мавқеи, фаолияти турлича бўлган фуқароларнинг интернетдаги шахсий саҳифалари орқали маълумот тарқатаётгани бугунги кунда Ўзбекистонда  ахборий жамият қуриш  борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан ҳамоҳанг. Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларни таҳлил этишдан олдин юқоридаги саволларга жавоб топиш мақсадга мувофиқ.

Davomi »

Вторая древнейшая или давно умершая?
Вторая древнейшая или давно умершая?
1374 Marta o'qildi

          Журналистика является одной из старейших профессий, а именно второй. Но в отличие от первой, которая сейчас выглядит также, она неимоверно развивается. Старается как можно дальше уйти от того, чем являлась раньше. А тогда как было – то. Журналисты, целыми днями могли находиться в одном и том же месте, чтобы заполучить материал. И зачем им это спрашивается нужно было? Ждешь, ищешь, находишь первым, бежишь в редакцию, даешь первый эксклюзивную информацию – фи, да даром никому это не далось. 

Davomi »

UNIVERSITETIMIZDAGI  TIBBIY  BO’LIM  FAOLIYATI
UNIVERSITETIMIZDAGI TIBBIY BO’LIM FAOLIYATI
1702 Marta o'qildi

Sog’lik- hammamiz  uchun  zarur  bo’ladigan eng  kerakli   boyligimiz. Mamalakatimizda  barcha  soha tarkibiga  sog’liqni saqlash uchun  alohida  bo’limlar kiritilgan  va katta  e’tibor  qaratiladi. Shu  jumladan o’quv  yurtlarida ham. Ayniqsa  talabalarning sog’lig`idan  shikoyat  qilmasligi ularni  samarali ta’lim olishiga yordam beradi. Shu  maqsadda  yurtimizdagi  barcha  universitetlarda tibbiy  bo’limlar  faoliyat  yuritadi. Shu  mavzu  bo’yicha davra suhbati  ishtirokchilari  o’z fikrini  bildirib  o’tishdi. Biz  ham  ba’zi  savollar  bilan ularga  yuzlandik:

Davomi »

INTERNET – “ILLATMI” YOKI  “HIKMAT”?
INTERNET – “ILLATMI” YOKI “HIKMAT”?
5800 Marta o'qildi

     О‘tgan haftada odatdagidek, universitetdan uyga qaytayotganimda bir dugonamni uchratib qoldim: og‘zi qulog‘ida. Sababini surishtirsam haqiqatdan xursanchilikka arziydigan voqea bо‘libdi. Ya’ni bir yil davomida tilni yanada yaxshiroq о‘zlashtirish uchun bepul grandga ega bо‘libdi. Endi u chet elga borib, bir yil davomida о‘z bilimlarini mustahkamlash imkoniyatiga ega. Yana shunisi ahamiyatliki, ba’zilar salbiy tomoni kо‘pligini pesh qilayotgan internet bu qiz uchun yangi eshiklar ochdi. U ingliz tilini internetdagi bepul kurslar orqali о‘rgandi va bu izlanishlar samarasi о‘laroq grand yutib oldi. 

Davomi »

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР: КЎРГУЛИКМИ Ё КЎРГИЛИК?
ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР: КЎРГУЛИКМИ Ё КЎРГИЛИК?
2095 Marta o'qildi

Қулоғида “наушник”, кўзлари эса қўлидаги телефон экранига қадалган – бугунги даврнинг типик ёшларини ана шундай таърифлаш мумкин. Яянги асрда инсон техникага меҳр қўйди. “Қанақа телефон тутасиз?” – ёшлар ўртасида суҳбат кўпинча шундай бошланади. Одамларнинг юрган йўлида телефон ўйнаши охирги вақтларда оддий ҳолатга айланиб бўлган. Транспортда айрим ёшлар телефондаги ўйинга берилиб, ёнгинасида турган ёши каттароқ одамни кўрмай, жой бермаслик, ёки ўйинда ютқазиб қўймаслик учун ўрнидан турмаслик ҳолатларига сиз ҳам  гувоҳ бўлгандирсиз. Техника – қимматбаҳо, унинг қадри бор.

Davomi »

РЕПИТИТОРЛИК ФЕНОМЕНИ: СИФАТ МУҲИММИ ЁКИ НАТИЖА?
РЕПИТИТОРЛИК ФЕНОМЕНИ: СИФАТ МУҲИММИ ЁКИ НАТИЖА?
2000 Marta o'qildi

Яқинда анчадан бери кўрмаган дугонамни учратиб қолдим. Суҳбатни қисқа қилганидан қаергадир шошаётганини сездим, янглишмабман — репититорига ошиқаётган экан.

Бунинг нимаси қизиқ дерсиз? Албатта, кейинги йилларда бунинг сира ажабланарли жойи қолмади. Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари яқинлашгани сари аксарият абитуриентлар репититорга серқатнов бўлиб қолади.

Davomi »

“КАПАЛАК ЭФФЕКТИ” ОҚИБАТЛАРИ ЁХУД  ЁШЛАР ҚАДРИЯТЛАРИ БИЛАН ҲИСОБЛАШИШ КЕРАК(МИ)?
“КАПАЛАК ЭФФЕКТИ” ОҚИБАТЛАРИ ЁХУД ЁШЛАР ҚАДРИЯТЛАРИ БИЛАН ҲИСОБЛАШИШ КЕРАК(МИ)?
1411 Marta o'qildi

Капалак чиндан нозикми?

“...гул бандига қўниб, қуёшда товланиб, ранг-баранг қанотларини бирма- бир ёзиб-йиғиб турганини кўриб қолсам борми, қувончдан энтикиб, нафасим бўғзимга тиқилади, унга яқинроқ бориб, қанотларидаги тип-тиниқ томирчаларни, ялтироқ доғларини томоша қилиш менга шунақанги ёқимли қувонч бағишларди...” Херман Хессенинг “Оқчипор капалак” ҳикоясидаги болакай сингари одам боласи борки, капалакнинг нозиклиги ва гўзаллиги учун яхши кўрса керак. Бироқ америкалик киноижодкорлар капалакнинг нозик ҳаракатлари ортида улкан эврилишлар борлигини кўрсатишга ҳаракат қилишган.

Davomi »

МАДАНИЙ ИНҚИЛОБ ТЎЛҚИНИ:ИЛЛАТ ҚАДРИЯТ БЎЛА ОЛАДИМИ?
МАДАНИЙ ИНҚИЛОБ ТЎЛҚИНИ:ИЛЛАТ ҚАДРИЯТ БЎЛА ОЛАДИМИ?
2582 Marta o'qildi

...Қалъа дарчасидан уни кўрган жангчи ҳайратда тош қотди. Тез орада бутун шаҳар дарвоза ташқарисига тўпланди. Мисли кўрилмаган даражада моҳирлик билан ишланган! Нақ энг сара ёғочдан ясалган бахайбат отнинг ҳайкали! Троя халқи донишмандлари буни худоларнинг назари тушганига йўйиб, аршдан юборилган совғани кўкларга кўтаришди. Халқ ҳам ишонди. Уни шаҳар ичкарисига олиб кириб, катта майдоннинг тўрига ўрнатишди...

 

Davomi »


Sahifa:  1 2 3 Keyin > Oxirgi
Hit counter