Эълонлар

ЯНГИ ТРЕНИНГ! Ижтимоий- сиёсий журналистикада қалам тебратаётган журналистлар диққатига!
ЯНГИ ТРЕНИНГ! Ижтимоий- сиёсий журналистикада қалам тебратаётган журналистлар диққатига!
550 Marta o'qildi

 ЕҲҲТ ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази 24-27 октябрь 2017 йилда Тошкент шахридаги ОАВда фаолият юритаётган журналистлар учун "Парламент журналистикаси: замонавий усуллар ва ёндашувлар" мавзусида 4 кунлик семинар-тренинг ташкил этмоқда. Семинар тренингнинг 2 куни махаллий ва қолган 2 куни хорижий тренерлар томонидан олиб борилади. Қатнашиш истагида бўлган журналистлар 15 октябрга қадар қатнашчи учун мулжалланган аризани тўлдириб, Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг электрон манзили uzjournal@mail.ru га жўнатишлари сўралади. 

Ариза шаклини шу ерда юклаб олиш мумкин:

Davomi »

Журналистлар диққатига!
Журналистлар диққатига!
502 Marta o'qildi
2017 йил 8-9 ноябрь кунлари Тошкентда "Дата журналистикаси" бўйича ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган семинар-тренинг бўлиб ўтади. Хорижий тренерлар: Санита Джемберга, Лоте Лармане. Тренингда 10 нафар Республика ОАВ да ва 10 нафар вилоят ОАВида фаолият юритадиган журналистлар қатнашиши кўзда тутилмоқда. Тренингда қатнашиш учун рус тилини тушиниш ва албатта ўзи билан тренингга ноутбук олиб келиниши шарт. 
Тренингда қатнашиш учун ариза шакли 12 октябрга қадар Журналистларни қайта тайёрлаш маркази емейли uzjournal@mail.ru га юбориши сўралади. Ариза шакли шу ердан юкланади

Davomi »

Мастер-класс по документальной фотографии 2016
Мастер-класс по документальной фотографии 2016
1324 Marta o'qildi

NOORNikon и MediaNet приглашают фотографов к участию в мастер-классе NOOR-Nikon по документальной фотографии 2016, который пройдет с 29 марта по 02 апреля 2016 года в Алматы (Казахстан).

К участию приглашаются молодые фотографы-документалисты и фотожурналисты из Туркменистана, Узбекистана, Таджикистана, Казахстана и Кыргызстана.

 

Davomi »

“Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари”
“Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари”
1538 Marta o'qildi

ЎЗБЕКИСТОН  ДАВЛАТ  ЖАҲОН  ТИЛЛАРИ  УНИВЕРСИТЕТИ

ХАЛҚАРО  ЖУРНАЛИСТИКА  ФАКУЛЬТЕТИ

АХБОРОТ  ХАТИ

2015 йил  15 декабрь куни  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  халқаро  журналистика факультетида дунё ахборот макони учун долзарб ҳисобланган медитаълимнинг назарий концепциялари, тадқиқотлари ва амалий тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш асосида миллий моделни яратиш ҳамда таклифлар киритиш мақсадида “Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари” мавзуида Республика илмий-амалий  анжумани ўтказилади.

Davomi »

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг  Тошкент шаҳридаги филиали  ахборот хати
М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ахборот хати
2561 Marta o'qildi

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 5 августдаги № 87-03-659-сонли хатига асосан 3-4 декабрь кунлари М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: фан, таълим ва ёшлар тарбияси” мавзусида вазирлик миқёсидаги IV анъанавий илмий-амалий анжуман ўтказилади. Анжуман иштирокчиларини рўйхатга олиш соат 9-00 дан 9-45 гача давом этади. Анжуман соат 10-00 да бошланади.

Davomi »

ЯНГИ ТРЕНИНГ
ЯНГИ ТРЕНИНГ
1303 Marta o'qildi

Ҳурматли талабалар!  27 апрель куни Тошкентда  National Democratic Institute ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан хамкорликда “ОАВда ногиронлиги мавжуд инсонларни ёритиш масалалари" мавзусида семинар тренинг булиб ўтади. Қатнашишни истаганлар  15 апрель куни соат 17 га қадар ўз исм шарифлари, таҳририят номи ва телефонларини n.qosimova2012@yandex.com  манзилига  жўнатишингизни сураймиз. 

Davomi »

Конференция
Конференция "Актуальные проблемы казахской журналистики"
1627 Marta o'qildi

Тема круглого стола: Актуальные проблемы современной казахской журналистики и тенденции развития: национальные интересы, информационная безопасность, профессиональное развитие.

Публикация материалов Круглого стола  бесплатна. 

Davomi »

АХБОРОТ ХАТИ
АХБОРОТ ХАТИ
1341 Marta o'qildi

2015 йил  29 апрель куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  халқаро  журналистика  факультети Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида Медиамарказда “Замонавий тележурналистиканинг тараққиёт тенденциялари: маҳорат, тажриба, ихтисослашув” мавзусида республика илмий-амалий анжумани  ўтказилади. Анжуманга профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, битирувчилар, магистрлар ҳамда мустақил тадқиқотчилар ҳам ўз мақолалари билан иштирок этишлари мумкин. Материаллар тўплам ҳолида нашр этилади. 

Davomi »


Hit counter