Кафедра xақида

АУДИОВИЗУАЛ  ЖУРНАЛИСТИКА  ВА  ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯ   КАФЕДРАСИНИНГ 2015-2016 ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ БИРИНЧИ  ЯРМИ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА  ҲИСОБОТИ
АУДИОВИЗУАЛ ЖУРНАЛИСТИКА ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯ КАФЕДРАСИНИНГ 2015-2016 ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ
1012 Marta o'qildi

1. Кафедра  2015-2016  ўқув  йили давомида тузилган иш режа асосида фаолият кўрсатди. Унинг фаолиятига Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган талаблар, Республика ҳукуматининг қарор ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқ ва кўрсатмалари, университет ректоратининг буйруқ ва фармойишлари, Илмий кенгаш қарорлари асосий йўлланма бўлди. Ўқув йилининг 1-ярми давомида кафедра 6 марта мажлис ўтказди. Ўқув, илмий-услубий, тарбиявий-ташкилий, маънавий-маърифий мазмундаги масалаларни, кафедра олдида турган долзарб муаммоларни муҳокама қилди.

 

Davomi »

Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникациякафедрасининг 2015-2016 ўқув йилининг сентябрь ойи давомида олиб борилган маънавий-маърифий ишлар юзасидан ҳисоботи
Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникациякафедрасининг 2015-2016 ўқув йилининг сентябрь ойи давомида олиб борилган маънавий-маърифий ишлар юзасидан ҳисоботи
1127 Marta o'qildi

28 август куни кафедра томонидан гуруҳга мураббийлар ва “Устоз-мураббийлар” кенгашининг аъзолари тайинланди.

2 сентябрдан I босқич талабалари учун “ОЎЮда ўқишни ўрганамиз” тренинги бошланди 8 сентябрда якунланди. I курс талабалари интерфаол дастур асосида ўқув жараёнини бошлади. Дарсгатажрибали ўқитувчилар ажратилиб, интерфаол ўқув материаллари тайёрланди. Тренингда университет, факультет, кафедралар, АРМ, студиялар, тадқиқот марказлари, спорт заллари билан атрофлича таништирилди.Семинар-тренинг машғулотларини кафедра мудири Н.Қосимова ва кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамдаўқитувчи М.Ортиқова ва Г.Алимовалар олиб боришди.

Davomi »

КАФЕДРАНИНГ БУГУНГИ ФАОЛИЯТИ
КАФЕДРАНИНГ БУГУНГИ ФАОЛИЯТИ
944 Marta o'qildi

 

Кафедрада 2014-2015 ўқув йилида 6945 соат ўқув юкламаси мавжуд бўлиб, у 3 нафар профессор, 4 нафар доцент, 3 нафар катта ўқитувчи, 5 нафар ўқитувчи, жами 15 нафар профессор-ўқитувчиларга лавозимлари бўйича тақсимланган. 12 нафар профессор-ўқитувчилар асосий штатда, 3 нафар профессор-ўқитувчилар ўриндошлик асосида фаолият олиб боришган. Кафедрада ўртача ҳисобда профессор лавозимига 664 соат, доцент лавозимига 701 соат, катта ўқитувчи лавозимига 804 соат, ўқитувчи лавозимига 906 соат ажратилган.

Davomi »

Кафедра Низоми
Кафедра Низоми
2653 Marta o'qildi

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедрасининг Н И З О М И

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 9-сон, 225-модда) ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 11–12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда “Олий таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ олий таълим муассаси кафедраси фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

 

Davomi »

КАФЕДРАНИНГ  УМУМИЙ  ЙЎНАЛИШИ
КАФЕДРАНИНГ УМУМИЙ ЙЎНАЛИШИ
994 Marta o'qildi

Ахборот асрининг энг кенг тарқалган ва катта таъсир кучига эга бўлган  ОАВ  ҳисобланмиш  тележурналистика, радиожурналистика, ва Интернет  журналистикаси,  шунингдек  жаҳонда  тобора  алоҳида  фан ва илмий йўналиш сифатида қарор топаётган  оммавий  коммуникация  соҳаларига  доир  фанлардан  талабаларга  сабоқ  беради.

“Аудиовизуал  журналистика ва оммавий коммуникация: долзарб ва фундаментал муаммолар”  мавзуси кафедранинг асосий илмий йўналиши ҳисобланади.

 

Davomi »

КАФЕДРА ТАРИХИ
КАФЕДРА ТАРИХИ
854 Marta o'qildi

1999 йил. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика  факультети  таркибида  “Журналистика  назарияси,  амалиёти ва тарихи”  кафедраси  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 февралда қабул қилган “Журналист кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғисида”ги қарори асосида Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1999 йил 12 мартдаги 66-сонли буйруғи асосида ташкил этилди. 

Davomi »


Hit counter