Янгиликлар » УСТОЗ САЙДИ УМИРОВ 80 ЁШДА

УСТОЗ САЙДИ УМИРОВ 80 ЁШДА

УСТОЗ САЙДИ УМИРОВ 80 ЁШДА

1860 marta o'qildi
 
Сайди Умиров 1938 йил 10 февралда Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини тугатгач,  Ўзбекистон Фанлар академияси "Фан" нашриётида муҳаррир, 2Фан ва турмуш" журналида бўлим мудири бўлиб меҳнат фаолиятини бошлади. Ўзбекистон фанлар академияси тил ва адабиёт  институти аспиранти, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилгач эса, Тошкент далат университети журналистика факультетининг доценти  сифатида талабаларга журналистика сирларини ўргата бошлади. 1992-1996 йилларда ТошДУ журналистика факультети декани лавозимида, 2000-2002 йилларда эса Ўзбекистон жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетини бошқарди. 2002 йили  жонкуяр устоз факультетда аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедрасини ташкил этишга бош қош бўлиб, унга 2009 йилга қадар раҳбарлик қилди. Бугунги кунда Сайди Умиров ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг доценти сифатида талабаларга  сабоқ бериб келмоқда.
 
Сайди Умировнинг ижодий фаолияти давомида “Санъатнинг сеҳрли калити”, “Даъваткор сўз”, “Солланиб оқаётган дарё”, “Толибнома”, “Зиёбахш умр саҳифалари” (ҳаммуаллифликда), “Дорилфунунлар тақдиримда”, “Маънавият мулкига саёҳат”, “Сеҳрли ва меҳрли сўз” каби публицистик асарлари нашр этилиб, у 500 га яқин илмий, публицистик мақола, очерк ва эсселар муаллифидир.
  Шоир Эшқобил Шукур айтганидек, самимиятга самимиятдан дарс бериб, кўнглидаги болалик билан ҳаётни ҳимоя қилиб келмоқда. Сайди Умировнинг 80 йиллик таваллуд аёми муносабати билан ташкил этилган тадбирда жонкуяр устозга эсдалик совғалар топширилди, шоирлар томонидан шеърлар ўқилди.
 
Биз жамоамиз номидан Сайди Умировни 80 йиллик юбилейи билан чин дилдан қутлаб, устозга узоқ умр, соғлик, ёшларга сабоқ беришдан ҳеч қачон чарчамаслигини тилаб қоламиз.
Н.ҚОСИМОВА
 

 

- - -


< Orqaga qaytish

O'xshash maqolalar

Журналистика таълимини ривожлантириш йўлида Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг янги босқичи
Журналистика таълимини ривожлантириш йўлида Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг янги босқичи
1854 Marta o'qildi

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети таклифи билан Корея Республикасининг Жежу Миллий университети ҳамда Даегу университети профессор-ўқитувчилари мамлакатимизга амалий ташриф билан келишди.

Davomi »

2 NAFAR O'ZDJTU TALABASI YILNING ENG YAXSHI YOSH JURNALISTLARI
2 NAFAR O'ZDJTU TALABASI YILNING ENG YAXSHI YOSH JURNALISTLARI
1855 Marta o'qildi

 22-dekabr kuni Yoshlar ijod saroyida "Yilning eng faol yosh jurnalisti” respublika tanlovi sovrindorlarini tantanali taqdirlash marosimi bo'lib o'tdi. 

Eng ahamiyatlisi, ushbu tanlovda O'zbekiston davlat jahon tillari universitetining 2 nafar talabasi sovrinlarga ega bo'lishdi.

Tanlovning asosiy yo'nalishlaridan biri hisoblangan "Matbuot yo'nalishi"da Xalqaro jurnalistika fakulteti, 3-bosqich talabasi Mohlaroyim Qayumova "Yilning eng faol yosh jurnalisti" deb topildi.

Xalqaro jurnalistika fakultetining 1-bosqich talabasi Charos Omonova esa "Eng yaxshi yosh bloger” yo'nalishida g'olib bo'ldi.

G'oliblarni tabriklaymiz! Muborak bo'lsin!

Davomi »

«Хорижий тилни билишнинг умумевропа компетенцияси: ўрганиш, ўргатиш, баҳолаш» нима?
«Хорижий тилни билишнинг умумевропа компетенцияси: ўрганиш, ўргатиш, баҳолаш» нима?
1853 Marta o'qildi

«Умумевропа компетенциялари» («Компетенциялар») умумевропа маконида ўқув дастурлари, имтиҳон материаллари, дарсликлар ва бошқаларни ишлаб чиқиш учун асос тавсия этади. «Компетенциялар» оммабоп ва тушунарли шаклда тил ўрганувчи ундан мулоқот мақсадларида фойдаланиш учун нималарни ўзлаштириши кераклиги, шунингдек коммуникация муваффақиятли бўлиши учун қандай билим ва кўникмалар зарур бўлиши зарурлигини белгилаб беради. «Компетенциялар» тилнинг ишлашининг маданий контекстини. Шунингдек тилни эгаллаш даражасини белгилаб беради, бу эса тилни ўрганувчининг натижаларини бутун ҳаёти давомида қайд этиб бориш имконини беради.

Davomi »

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР КОНТЕНТИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН КАСБ ОДОБИ КОДЕКСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР КОНТЕНТИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН КАСБ ОДОБИ КОДЕКСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
1856 Marta o'qildi

Ахборот коммуникацион  технологияларнинг ривожи, хусусан ижтимоий тармоқлар   бутун дунёда журналистлари учун зарур, долзарб ахборот манбаси бўлиб бормоқда. Сир эмас  хаттоки йирик газета, телевидение ва радиоканаллар хам техноген, табиий халокатлар, ҳарбий ҳаракатлар хусусидаги аксарият ахборотни ижтимоий тармоқлардан олиб тарқатишаётир. Зеро, халокат гувоҳлари ўзларининг шоҳид бўлган, уяли алоқа воситаларига олган  воқеа кадрлари, суратларини биринчи галда ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида бераётгани ҳеч кимга сир эмас.

Davomi »

Hit counter