Янгиликлар » РАМИЗ АСҚАР: “Туркий халқларнинг энг буюк шоири — Алишер Навоийдир»

РАМИЗ АСҚАР: “Туркий халқларнинг энг буюк шоири — Алишер Навоийдир»

РАМИЗ АСҚАР: “Туркий халқларнинг энг буюк шоири — Алишер Навоийдир»

1860 marta o'qildi

 

-Туркий халқларнинг буюк шоири ким? Биласизларми?

Барча бир –бирига назар ташлаб,  кимдир секин Низомий Ганжавий, кимдир эса  Маҳмуд Қошғарий, яна кимдир Фузулий деди.

-Туркий халқларнинг энг буюк шоири бу Алишер Навоийдир. Чунки у туркий тилда “Хамса”ни яратди.

Таржимон, публицист, адабиётшунос, филология фанлари доктори, профессор, Боку университетининг туркология кафедрасининг мудири  Рамиз Асқар билан Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказидаги учрашув ана шундай савол- жавоб билан бошланди. Рамиз Асқарнинг мазкур савол-жавоби унинг буюк бобакалонимиз, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ижодига бўлган чексиз ҳурматини кўрсатди.

— Айтиш жоизки Навоийнинг  «Мухокамат ул-лугатайн» асари Озарбайжонда илк маротаба 1902 йилда  таржима қилинган бўлса, унинг ижодини чуқур ўрганиш 1907 йилдан бошланган эди ва ҳанзгача давом этмоқда, дейди Рамиз Асқар.- Бугунги кунда Алишер Навоий асарларини Озарбайжонда ўрганиш, таржима қилиш муҳим аҳамият касб этади. Айнан жорий йилда озар тилига буюк  шоирнинг “Хамса” асарини тўлиқ таржимаси амалга оширилади.

Рамиз Асқар1954 йилда Омосия туманининг Кррачанта қишлоғида тўғилган. Москва давлат университетини журналистика факультетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1978 йилдан Озарбайжон радиосида бошлаган. Сўнгра “Бугунги Озарбайжон” журналида, “Ўтлар юрти”, “Ҳуррият», “XXI аср” газеталарида, 2000—2006 йилларда Боку давлат университети туркология кафедрасида ишлаган.
Рамиз Асқар профессор, филология фанлари доктори, машҳур таржимондир. 10 та монография, 1500 га яқин илмий мақолалар, 40 та асар таржимаси муаллифи. Туркия, АҚШ, Россия, Германия, Хитой, Ўрта Осиё, Ўрта Шарқ мамлакатларида ўтказилган халқаро конференцияларда маърузалар қилган.
Қардош туркий адабиётларнинг энг яхши намуналарини, жумладан “XX аср ўзбек шеърияти антологияси”ни озар тилига таржима қилиб, чоп эттирган. Бундан ташқари у замонавий ўзбек шоирларининг асарларини таржима қилиб, Озарбайжон матбуотида мунтазам чоп этгириб келмокда. 2011 йилда эса  “Бобурнома”ни озар  тилига таржима қилди. Айнан Рамиз Асқар таржимасидаги мазкур асар 13 маротаба қайта нашрдан чиқди. Унинг заҳматли меҳнати албатта эътиборсиз қолмади ва  таржимон-олим Ўзбекистоннинг халқаро Бобур мукофоти билан такдирланди. Рамиз Асқар туркий халқлар адабиётининг сара намуналарини  озар тилига таржима қилиш билан бирга Ўзбекистон ва Озарбайжон халқари ўртасидаги дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига  умри давомида ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда.

— Таржима учун асар қандай танлаб олинишини биласизларми?, дейди у.  – Аввало асар эзгуликка ундайдиган,  Ватанни севишга ўргатадиган бўлиши лозим. Айнан шу жиҳатлари биринчи галда уни таржима қилиш учун сабаб бўлади. Мен ёшлигимдан таржимонлик билан шуғуллаганман. Газета-журналларда ишлаган вақтимда ҳам бу ишни давом эттирдим. Университетда ишлаётган йиллари кўрдимки, талабалар учун туркий халқ­лар адабиёти, жумладан айрим ўзбек адибларининг асарлари озарбайжон тилида йўқ. Ёшлар қардошлар адабиётини аслият тилида ўқиб тушунишга қийналадилар. Шу боисдан қилиниши лозим бўлган таржималар рўйхатини туздим. “ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси” бу борадаги дастлабки уриниш эди. Сўнгра Ҳусайн Бойқаро девонини, Бобурнинг танланган асарларини таржима қилдим. Ниҳоят кўпдан бери орзу қилган асарим “Бобурнома”ни озарбайжон тилига ўгирдим ва нашр қилдирдим. Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб асарларини таржима қилдим.

2013 йилда Низомий номидаги педагогика университетида Озарбайжон маданият маркази томонидан Озарбайжон Республикаси хонаси ташкил этилган эди. Юртимизга буюк шоир таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро конференцияга ташриф буюрган Рамиз Асқар, университетга щзи таржима қилган асарларни тақдим этди. Мазкур улуғ сана муносабати билан вилоятларда ўтказилган учрашувларда қатнашди ва Навоий шаҳрининг  “Фахрий фуқаро”лигига қабул қилинди.

Шунингдек,  Рамиз Асқар Туркманистоннинг “Олтин аср”, Туркиянинг “Турк дунёсига хизмат”, Қозоғистоннинг “Қосим Омонжўлов”, Татаристоннинг “Маданият соҳасидаги хизматлари учун” мукофотларига сазовор бўлган.

Наргис ҚОСИМОВА

- - -


< Orqaga qaytish

O'xshash maqolalar

АУДИОВИЗУАЛ  ЖУРНАЛИСТИКА  ВА  ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯ   КАФЕДРАСИНИНГ 2015-2016 ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ БИРИНЧИ  ЯРМИ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА  ҲИСОБОТИ
АУДИОВИЗУАЛ ЖУРНАЛИСТИКА ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯ КАФЕДРАСИНИНГ 2015-2016 ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ
1853 Marta o'qildi

Кафедрада жорий ўқув йилининг биринчи ярми давомида 19 нафар профессор-ўқитувчи, яъни 15 нафари асосий штат бирлигида, 4 нафари ўриндошлик  асосида. Кафедрада қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият олиб борди (2016 йил 20 январь ҳолатига кўра):

Davomi »

ХОТИН-ҚИЗЛАР МАВЗУСИ ЖУРНАЛИСТЛАР НИГОҲИДА
ХОТИН-ҚИЗЛАР МАВЗУСИ ЖУРНАЛИСТЛАР НИГОҲИДА
1852 Marta o'qildi

Фуқаролар ташаббусларини  қўллаб-қувватлаш маркази БМТ Аҳоли фонди кўмагида “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни: ОАВда ёритилиши” мавзусида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган уч кунлик семинар ФТҚМ ва Ўзбекистон ҳукумати ва UNFPA ўртасидаги 2010 йил 25 мартда 2010-2015 йиллар учун ҳамкорлик дастурининг таркибий қисми сифатида тасдиқланган Йиллик иш режасини амалга ошириш бўйича ўзаро бир-бирини тушуниш битимига мувофиқ амалга оширилди.

 

Davomi »

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТИ
1854 Marta o'qildi

Davomi »

«ТАЛАБАЛАР БИЛИМДОНИ» ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
«ТАЛАБАЛАР БИЛИМДОНИ» ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
1853 Marta o'qildi

Викторина шартларига кўра, қатнашчилар  факультетимизда ўтилаётган фанлар, журналистика соҳаси ва бевосита факультетга оид 20 та саволга жавоб беришлари лозим эди. Ҳар бир жавоб учун 1 дақиқадан вақт ажратилиб, фақатгина тўғри жавоблар жюри ҳайъати томонидан инобатга олинди. Атиги 30 дақиқа ичида Халқаро журналистика факультетининг энг билимдон ва зукко гуруҳи аниқланди. 

Davomi »

ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАСИ ИМЗОЛАНДИ
ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАСИ ИМЗОЛАНДИ
1852 Marta o'qildi

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация қафедраси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Кино, телевидение ва радио санъати факультети  Кино, телевидение ва радиорежессёрлиги кафедраси ҳамкорлигида “Замонавий тележурналистиканинг тараққиёт тенденциялари: маҳорат, тажриба, ихтисослашув” мавзуида республика илмий-амалий анжумани ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультетида бўлиб ўтди. 

Davomi »

Hit counter