Грант ва танловлар » Ислом Каримов номидаги Фонд Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида иншолар танлови ўтказилишини маълум қилади

Ислом Каримов номидаги Фонд Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида иншолар танлови ўтказилишини маълум қилади

Ислом Каримов номидаги Фонд Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида иншолар танлови ўтказилишини маълум қилади

422 marta o'qildi
Танлов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг республикамиз янги тарихи хусусидаги ҳамда мамлакатимиз давлат мустақиллигини қарор топтириш, халқаро барқарорликни таъминлаш ва Ватанимизнинг тарихий-маданий меросини қайта тиклашда Ислом Каримовнинг тарихий хизматлари борасидаги билимларини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Танлов 2018 йил 22 январдан 30 февралга қадар ўтказилади.
Иншоларни топширишнинг сўнгги санаси – 30 февраль 2018 йил 23:00.
Иншоларни ўрганиш, таҳлил этиш ва баҳолаш 30 февралдан 12 мартга қадар амалга оширилади.
Ғолиблар 2018 йил 12 март куни эълон қилинади.
Иншо мавзулари:
1. «Мустақил Ўзбекистон давлати шаклланишида Президент Ислом Каримовнинг роли». 
2. «Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамиятда: Биринчи Президентнинг минтақавий ва глобал хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси».
3. «Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқи маънавий қадриятлари, миллий ғурури ҳамда қадр-қиммати, тарихи ва маданиятини қайта тиклашдаги ўрни».
Муаллифлардан танланган мавзу моҳиятини тўлиқ очиб бериш ҳамда фикр-мулоҳазаларни изчил ва хатосиз баён қилиш талаб этилади.
Танловда Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этиши мумкин.
Ҳар бир қатнашчидан фақат битта иншо қабул қилинади.
Танлов иштирокчилари иншо билан бирга, шахсини ва Ўзбекистондаги олий ўқув юртида таҳсил олаётганини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ва талаба гувоҳномаси) нусхасини юборишлари зарур.
Иншо ҳажми 2000 сўздан (5 саҳифага қадар) ошмаслиги лозим.
Иншолар ўзбек ёки рус тилида ёзилиши мумкин. Times New Roman шрифтида 12-чи кегльда ёзилган бўлиб, info@fondkarimov.uz электрон манзилга 2018 йил 22 февраль 23.00га қадар юборилиши зарур.
Танлов ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали 2018 йил 18 январдан иншо топширишнинг сўнгги санасига қадар хабар бериб борилади.
Танловга юборилган иншолар ўз соҳасида катта тажрибага эга атоқли тарихчи, сиёсатшунос ва филолог олимлардан ташкил топган махсус ҳайъат томонидан ўрганилади, таҳлил этилади ва баҳоланади.
Танловнинг биринчи босқичида иншо матнининг ҳажми жиҳатдан талабларга жавоб бериши ҳамда имловий хатолар йўл қўйилмагани жиҳатидан текширилади.
Иккинчи босқичда мавзуларнинг тўла очиб берилиши, иншо матни ҳақиқаттан ҳам муаллифга тегишли эканлиги, яъни плагиатга йўл қўйилмаганлиги текширилади, фикрларнинг равон ва изчил баён этилган, келтирилган фактларнинг ўринли ва аҳамиятли экани жиҳатидан
Танлов ғолибларига қуйидаги совринлар топширилади:
I ўрин. 7 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple MacBook Air 13 8/256 GB ноутбуки.
II ўрин. 6 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple iРad Pro 10.5 4G 256GB планшети.
III ўрин. 5 000 000 сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган iPhone 8 64 GB смартфони.
IV-X ўринлар. Рағбатлантирувчи совғалар – Фонд логотипи туширилган Kindle букридерлари.
Танлов натижалари ва ғолиблар 2018 йил 12 март куни Фонднинг расмий сайтида www.fondkarimov.uz эълон қилинади.
Ғолиблар дабдабали равишда тақдирланади. Тақдирлаш жойи ва санаси насиб қилса маълум қилинади.

- - -

< Orqaga qaytish

O'xshash maqolalar

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти
Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти
1328 Marta o'qildi

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда таҳлилий- танқидий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида “Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади. 
3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган бу танловга 2016 йилнинг 31 мартидан 2017 йилнинг 31 мартигача – бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидениеда кўрсатилган ва интернет нашрларида берилган материаллар 2017 йилнинг 10 апрелигача қабул қилинади. 

Davomi »

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХI миллий мукофоти
Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХI миллий мукофоти
1548 Marta o'qildi

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида “Олтин қалам” ХI Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади. 3-май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган бу танловга 2015 йилнинг 31 мартидан 2016 йилнинг 31 мартигача – бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидениеда кўрсатилган ва интернет нашрларида берилган материаллар 2016 йилнинг 10 апрелигача қабул қилинади

Davomi »

НПО “Журналисты-расследователи” приглашает на практику
НПО “Журналисты-расследователи” приглашает на практику
586 Marta o'qildi

НПО “Журналисты-расследователи” ищет молодых талантливых журналистов из стран Средней Азии (Казахстан, Киргизстан, Узбекистан, Таджикистан), желающих специализироваться в сфере расследовательской журналистики.

Davomi »

Ислом Каримов номидаги Фонд Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида иншолар танлови ўтказилишини маълум қилади
Ислом Каримов номидаги Фонд Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида иншолар танлови ўтказилишини маълум қилади
423 Marta o'qildi

Hit counter