Янгиликлар » Республика ёш ижодкорлар форуми

Республика ёш ижодкорлар форуми

Республика ёш ижодкорлар форуми

1862 marta o'qildi

150 дан ортиқ истеъдодли ва иқтидорли ёшлар билан бўлган мулоқот жуда завқли ўтди. Қадрдонларим билан учрашдим, янги дўстлар орттирдим. Тажрибали устозлардан дарс олдим.

Мен Бўстонлиқда имконияти чекланган бўлишига қарамасдан ижод қилиб келаётган иқтидорли ёшларни, яшашга иштиёқи кучли қалбларни кўрдим. Уларга қараб туриб, янада кўпроқ ҳаракат қилишга ҳаётнинг қадрига етиш учун интилишга қарор қилдим.

Одамларнинг бир-бирига бўлган муносабатларини: самимийликларию, баъзида сохта мулоқотларини кузатдим.

Бўстонлиқ менга дунёга ўзгача нигоҳ билан қарашим учун, яхши куч билан ўқишим учун янги ғайрат, янги куч берди.

Зилола Ғайбуллаева

 

- - -


< Orqaga qaytish

O'xshash maqolalar

АНЪАНАВИЙ АНЖУМАН ЯНАДА КЕНГ ҚАМРОВДА
АНЪАНАВИЙ АНЖУМАН ЯНАДА КЕНГ ҚАМРОВДА
1854 Marta o'qildi

Анжуман иштирокчилари ўзларининг замонавий миллий ва халқаро журналистика муаммолари; интернет журналистика ва медианинг янги кўринишлари; ижтимоий тармоқларнинг вужудга келиши ва ёшлар аудиторияси; глобаллашув шароитида жанрлар интеграцияси; анъанавий ва интернет ОАВ; Ўзбекистонда ТВ тараққиёти ва рақамли ТВ истиқболлари; журналистикада ихтисослашув жараёни ва шу каби йўналишлардаги мақолалари билан қатнашишди.

Davomi »

СЕЛФИ КАСАЛЛИКМИ ЁКИ МАНМАНЛИК?
СЕЛФИ КАСАЛЛИКМИ ЁКИ МАНМАНЛИК?
1857 Marta o'qildi

Олдимда кетаётган машина ҳайдовчиси худди маст одамдек рулни бошқара бошлаганида юрагимга ғулғула тушди. Хавфни олдиндан сезиб тезликни пасайтирдимда, секинлик билан йўлнинг четига чиқа бошлаган эдимки,  бояги автоулов  йўл четидаги тўсиққа урилди. Орқадан катта тезликда келаётган машина ҳайдовчиси унга урилиб кетмаслик учун рулни кескин буриб, ёнидан ўтаётган бошқа машинани уриб юборди. Бир зумда содир бўлган  ҳалокат кўпчиликни шошириб қўйди. Учта пачоқланган автоулов ёнида бир зумда тумонат одам йиғилди. Кимдир ДАН ходимига қўнғироқ қила бошлади. Ёши каттароқ икки одам автоулов ичидагиларни тортиб чиқаришга шошилишди. Энг ачинарлиси эса бахтсизлик содир  бўлган жойга йиғилган ёшлар турли қилиқлар Билан қўл телефонларига  ҳалокат фонида ўзларини суратга тушира бошладилар. Уларга яна уч-тўртта йигит ва қизлар қўшилди. Бу нима, ахлоқсизликми ёки тарбиясизлик? 

Davomi »

МИЛЛИЙ ЖУРНАЛИСТИКА РИВОЖИ ЙЎЛИДА
МИЛЛИЙ ЖУРНАЛИСТИКА РИВОЖИ ЙЎЛИДА
1858 Marta o'qildi

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни пойтахтимизда «Миллий журналистикани ривожлантириш истиқболлари: назария ва амалиёт (халқаро тажриба)» мавзусида халқаро конференция  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Журналистлар ижодий уюшмаси каби қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хорижий экспертлар ҳамда олий ўқув юртларининг журналистика факультети профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Davomi »

Республика ёш ижодкорлар форуми
Республика ёш ижодкорлар форуми
1863 Marta o'qildi

Куни кеча Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоғи”да ўтказилган I Республика ёш ижодкорлар форуми мен каби ёшларда катта таассурот қолдирди. 

Davomi »

“ҲАВАСКОР ЖУРНАЛИСТИКА МАЙДОНГА ЧИҚСА, ПРОФЕССИОНАЛ ЖУРНАЛИСТИКА ЎЛАДИ”
“ҲАВАСКОР ЖУРНАЛИСТИКА МАЙДОНГА ЧИҚСА, ПРОФЕССИОНАЛ ЖУРНАЛИСТИКА ЎЛАДИ”
1851 Marta o'qildi

-Бугун ҳар бурчакдан фуқаролик журналистикаси хусусида, журналист бўлиш учун махсус таълим олиш зарур эмаслиги ҳақида кўп гапирилаяпти. Оқибатда  ахборот майдони сифатсиз ахборотга тўлиб бормоқда. Ҳаваскорлик ахборот майдонини эгалласа, профессионал журналистика ўлади. Биз ҳозир ана шу жар ёқасида турибмиз, деди Х.Дўстмухамедов.

Davomi »

Hit counter