Янгиликлар » Ҳар қандай муваффақиятнинг калити – ҳаракатдир

Ҳар қандай муваффақиятнинг калити – ҳаракатдир

Ҳар қандай муваффақиятнинг калити – ҳаракатдир

1856 marta o'qildi

 Дарҳақиқат, инсон қанчалар қобилиятли ва қанчалар иқтидорли бўлсин лекин мақсади сари интилмаса, ҳаракат  қилмаса кўзланган натижасига эриша олмайди. Зеро, ҳар қандай муваффақият ортида тинимсиз ҳаракат, изланиш ва катта меҳнат мужассам. Бугун мамлакатимизда ёшларнинг билим олиши ва ўзлари истаган касб ҳунар сирларини эгаллашлари учун яратилган имкониятлар эса уларга қанот бўляпти десак муболаға бўлмайди. Халқаро журналистика факультетининг 2 босқич талабаси Чарос Ёқубова ҳам ана шундай имкониятлардан оқилона фойдаланиб келаётган интилувчан, шижоатли ёшлардан бири.

У болалигидан китоб ўқишни жуда яхши кўрарди. Худойберди Тўхтабоев, Асқад Муҳтор, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Чингиз Айтматовнинг асарларини севиб мутолаа қиларди. Балки ўша асарлар Чароснинг қалбида адабиётга, ижодга меҳр уйғотган бўлса, не ажаб! У ижод қила бошлди. Вилоят республика нашрларида аста секин ижод наъмуналари чоп этила бошлади.

 

Устозларини ишончини оқлаб, Чарос бирин кетин танловларда ғолибликни қўлга кирита бошлади. Жумладан, 2014-2016 йилларда ўтказилган “Энг улуғ энг азиз”,  “Йилнинг фаол ёш журналисти”,  “Юксак маънавиятли авлод” танловларининг вилоят босқичида  1-ўринга сазовор бўлган бўлса, “Эҳтиром, эъзоз, эътироф” республика танловида “Энг яхши мақола” номинацияда тақдирланди.

 2016 йилда у ўзи орзу қилган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг талабасига айланди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Қувонч бўлиб, дунёга келдик” шеърий тўплами чоп этилди.

-Ижодкор учун бундан ортиқ бахт йўқ, -  дейди биз билан суҳбатда Ч.Ёқубова.

Дарҳақиқат инсон дунёга бахтли бўлиш, ўзидан яхши ном қолдириш учун келади. Чарос ўқишда ҳам фаол, ишда ҳам. Ҳар доим қаёққадир шошган, қайсидир танловга қатнашган, нималарнидир ёзиб юрган. Хуллас, бир сўз билан айтганда, яхши, қалами ўткир журналист бўлиш мақсадида тиниб-тинчимайди. Факультетимиздаги тадбирлар ҳам Чароснинг иштирокисиз ўтмайди. Устозларнинг назарига тушиб улгурган, гуруҳдошларининг меҳрини қозонган Чарос Ёқубовани барчамиз яхши кўрамиз!  Келгусидаги ишларига ривож тилаган ҳолда, унинг ижод наъмуналари эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонзодабегим Азамова

  

КУЛЧА

 

Онам кулча ёпар юзимдек дўмбоқ,

Ўртасида гулли нақши бор яна.

Меҳр билан ясаб, кулчам юзига,

Сепкилга ўхшатиб суртган седана.

 

Иссиқ тандир уни олар бағрига

Онамнинг кўнглидек ичи бунча кенг.

Кичик кулчам учун катта тандирнинг,

Қучоғи бамисли осмонларга тенг.

 

Менинг мақтовимдан кетар семириб,

Сўнгра, уялгандан қизарар юзи.

Тандир онам каби меҳрли бунча,

Кулча гўё унинг эркатой қизи.

 

Энг биринчи шуни узарлар онам,

Унга этагимни очаман шодон.

Кичик бўлса ҳамки, барча нонлардан,

Ширин туйилади менга кулчанон.

 

 

Пешонамдан ўпиб қўйсангиз бўлди…

 

Отамнинг сочига оқ оралабди,

Кеча кузатар чоғ тушганди кўзим.

Ўша лаҳзалардан оромим қочди.

Сўроқлай бошладим ўзимни-ўзим.

 

Мени улғайтирди қўлидан қўймай,

Гоҳ елкада, гоҳо бошда кўтариб.

Эҳ, мендан ана бу харсанг тош яхши,

Чарчаса, дам олар шунга суяниб.

 

Болам ўкинмасин, бўлмасин деб кам,

Ўзини ўқларга, чўғларга урар.

Менчи, бир кетмонча бўла олмасман,

Ҳорса, дастасига суяниб олар.

 

Шаҳарда ўқийман, кийимим башанг,

Бу ерда бинолар кўкка бўйлаган.

Қадринг шу бинодек бўлсин, деб отам,

Ўзини унутиб мени ўйлаган.

                                               

Менингчи, кўрсатган кароматим шу,

Соғинчдан сочига оралади оқ.

Кунига ярамай осмон бўлгандан,

Хизматин қилиб, ер бўлган яхшироқ.

 

Ота, кетмонингиз берингиз менга,

Сен қўй, ўқишингни ўқигин, демай.

Белингиздан кетиб бормоқда қувват,

Эрта учун сизни бугундан аяй.

 

Қўлда ўроғингиз бўлайин ўзим,

Битта қолдирмайин ўрай ғамингиз.

Бу бир кам дунё деб, ўкинманг сира,

Ўзим тўлдирайин сизнинг камингиз.

 

Фақат рози бўлинг, отажон мендан,

Биламан, билмайин ранжитдим кўп бор.

Пешонамдан ўпиб қўйсангиз бўлди,

Қолгани сафсата, барчаси бекор.

 

Етти йил деганда...

Мастон кампир жодуси,

Йўқотиб ўз кучини.

Кўзин очди Алпомиш

Алам тирнаб ичини.

 

Ойбарчиннинг оҳлари,

Оллоҳга етар бўлди.

Дийдор келган маҳали

Соғинчлар кетар бўлди.

 

Кунтуғмишнинг ниҳоят

Кунлари кулиб чиқмиш.

Эгизларнинг бахтлари

Ой мисол тўлиб чиқмиш.

 

Қай эртакни ўқимай,

Синовли замон келар.

Аждар мисол дардларга

Рустам пахлавон келар.

 

Алқисса, қаҳрамонлар

Кўнглига ҳамдам бўлмиш.

Етти йил бадалига

Бахтга тўла дам келмиш...

 

Мен ўқиган эртакни,

Тинглмаган эдингми?!

Унда бизлар қаҳрамон,

Англамаган эдингми?

 

Етти йилни умримдан

Ўғирлаб кетди ҳаёт.

Мени топмоғинг учун,

Бу фурсат камми, наҳот?!

 

Қўлимда қалам турар,

Йиғлайман, кулолмайман.

Сен ёнимда бўлмасанг,

Муаллиф бўлолмайман.

 

 

- - -


< Orqaga qaytish

O'xshash maqolalar

ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ ТАЛАБАСИНИНГ РЕПОРТАЖИ АҚШ  ТЕЛЕКАНАЛЛАРИДА
ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ ТАЛАБАСИНИНГ РЕПОРТАЖИ АҚШ ТЕЛЕКАНАЛЛАРИДА
1855 Marta o'qildi

Халқаро журналистика факультетининг учинчи курс босқичи талабаси Нилуфар Ахмедова Хоразм вилоятида 25-27 апрель кунлари ташкил этилган «Биз буюк юрт фарзандларимиз» ёшлар фестивали ҳақида тайёрлаган телерепортажи Америка Қўшма Штатларининг Uzbek TV, New York телеканаллари ҳамда  радиоканаллари орқали  махсус репортаж кўринишида эфирга узатилди.

Davomi »

БЎЛАЖАК ФОТОРЕПОРТЁРЛАР БЕЛЛАШУВИ
БЎЛАЖАК ФОТОРЕПОРТЁРЛАР БЕЛЛАШУВИ
1855 Marta o'qildi

Талабалар фотожурналистика сирларини семестр давомида ўргангач,  ўз фотокўргазмаларини ташкил этиш иштиёқи борлигини билдиришди ва бу ғоя албатта Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси томонидан қўллаб-қувватланди. Фотожурналистика жанрларида тайёрланган фотосуратлар кўргазмаси 18 январь куни бўлиб ўтди ва профессор-ўқитувчилар  томонидан тузилган ҳайъат азолари томонидан баҳоланди.

Davomi »

ИЛМИЙ СЕМИНАРЛАР ДАВОМ ЭТАДИ
ИЛМИЙ СЕМИНАРЛАР ДАВОМ ЭТАДИ
1853 Marta o'qildi

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультетида 2015 йил сентябрнинг сўнгги ҳафтасида ташкил этилган  илмий семинар факультет профессор-ўқитувчилари, магистратура ва бакалавриат талабаларини, илмий тадқиқот изланувчиларни бир жойга тўплади. Мазкур семинарда  3 та илмий маъруза тингланиб, ҳар бир кўтарилган  илмий масала қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. 

Davomi »

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА
1852 Marta o'qildi

Венгриянинг Марказий Европа университети ҳузуридаги Медиа, маълумотлар ва жамият маркази директори Мариус Драгомир ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетига ташриф буюрди.

Davomi »

Hit counter