Эълонлар » “Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари”

“Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари”

“Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари”

1570 marta o'qildi

2015 йил  15 декабрь куни  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  халқаро  журналистика факультетида дунё ахборот макони учун долзарб ҳисобланган медитаълимнинг назарий концепциялари, тадқиқотлари ва амалий тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш асосида миллий моделни яратиш ҳамда таклифлар киритиш мақсадида “Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари” мавзуида Республика илмий-амалий  анжумани ўтказилади.

Анжуманда қуйидаги йўналишларни қамраб олиш тавсия этилади:

  • Медиатаълим: хорижий ва миллий тажрибаси (мамлакатлар ва тамойиллар бўйича)
  • Медиасаводхонлик тушунчаси: келиб чикиши ва таркибий қисмлари ва эволюцияси;
  • Ижтимоий тармоқларда медиаматнларнинг ғоявий мазмуни, мақсади ва аудиторияга кўрсатган таъсири;
  • Маданий қадриятларни баҳолашда ахборотдан  фойдаланишнинг  аҳамияти;
  • Ёшлар маънавиятини шакллантиришда медиаресурсларининг аҳамияти  (тарбияга оид миллий сайтлар мисолида);
  • Талабалар ўртасида мулоқот маданияти самарадорлигини ривожлантиришда ахборот воситаларининг ўрни ва  таъсири;
  • Веб-сайтлар орқали ёшларнинг ижтимоий, сиёсий, маданий, иқтисодий билимларини ошириш йўллари;
  • Ижтимоий тармоқларнинг ёшлар  дунёқараши шаклланишига таъсири;
  • Медиатаълим ва медиапедагогика: янги мавзу – янги муаммо;
  • Миллий қадриятлар – медиатаълимнинг манбаи ва методологик асоси сифатида;
  • Замонавий ОАВнинг ёшлар дунёқарашига таъсири;
  • Медиатаълимнинг миллий модели: у қандай бўлиши керак?

Анжуманда иштирок этиш учун маърузалар матни Ташкилий қўмитага тақдим  этилиши сўралади.

Илмий мақолалар – 2015 йил 10 ноябргача  қабул  қилинади.

Анжуман материаллари  тўпламига  илмий  мақолалар  учун  талаблар:

     -    илмий мақолалар конференция  йўналишларига  оид  долзарб  мавзуларда,илмий

     таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим 

     этилиши лозим;

-         анжуман материаллари ўзбек, рус  ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;

-         илмий  мақолалар матни таҳрир қилинган  ҳолда  А4  бичимидаги вараққа, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб терилади. Мақоланинг номи, 1 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси бош ҳарфларда ёзилади. Кейин муаллифнинг иш жойи ва лавозими кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни  1,5 интервалли қаторларда MS WORD 97-2003 дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги зарур;

-         илмий тезислар 3-5 бетдан, илмий мақолалар 8-10 бетдан кам бўлмаслиги, бир нусха қоғозда ва электрон шаклда, шунингдек муаллиф ҳақида маълумот, телефон, почта манзили Ташкилий қўмитагатақдимэтилади; 

-         материалнинг ҳар саҳифаси учун 12000 сўм

-         Мақолалар илмий раҳбарнинг тақризи билан қабул қилинади.

-         Ташкилий  қўмита  илмий мақолаларни саралаш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.    

Ташкилий  қўмита  манзили: ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети “Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация” кафедраси, 56-хона.

Ижрочилар: Н.Қосимова, Н.Тошпўлатова, А.Каримов, Х.Файзуллаева, Н.Дўсимбетова

      Телефон: 253-91-03, 253-02-66, 988-73-66, 602-86-03

       Почта манзили: trif.uz@mail.ru

- - -


< Orqaga qaytish

O'xshash maqolalar

“Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари”
“Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари”
1571 Marta o'qildi

ЎЗБЕКИСТОН  ДАВЛАТ  ЖАҲОН  ТИЛЛАРИ  УНИВЕРСИТЕТИ

ХАЛҚАРО  ЖУРНАЛИСТИКА  ФАКУЛЬТЕТИ

АХБОРОТ  ХАТИ

2015 йил  15 декабрь куни  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  халқаро  журналистика факультетида дунё ахборот макони учун долзарб ҳисобланган медитаълимнинг назарий концепциялари, тадқиқотлари ва амалий тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш асосида миллий моделни яратиш ҳамда таклифлар киритиш мақсадида “Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари” мавзуида Республика илмий-амалий  анжумани ўтказилади.

Davomi »

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг  Тошкент шаҳридаги филиали  ахборот хати
М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ахборот хати
2618 Marta o'qildi

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 5 августдаги № 87-03-659-сонли хатига асосан 3-4 декабрь кунлари М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: фан, таълим ва ёшлар тарбияси” мавзусида вазирлик миқёсидаги IV анъанавий илмий-амалий анжуман ўтказилади. Анжуман иштирокчиларини рўйхатга олиш соат 9-00 дан 9-45 гача давом этади. Анжуман соат 10-00 да бошланади.

Davomi »

ЯНГИ ТРЕНИНГ
ЯНГИ ТРЕНИНГ
1331 Marta o'qildi

Ҳурматли талабалар!  27 апрель куни Тошкентда  National Democratic Institute ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан хамкорликда “ОАВда ногиронлиги мавжуд инсонларни ёритиш масалалари" мавзусида семинар тренинг булиб ўтади. Қатнашишни истаганлар  15 апрель куни соат 17 га қадар ўз исм шарифлари, таҳририят номи ва телефонларини n.qosimova2012@yandex.com  манзилига  жўнатишингизни сураймиз. 

Davomi »

Мастер-класс по документальной фотографии 2016
Мастер-класс по документальной фотографии 2016
1351 Marta o'qildi

NOORNikon и MediaNet приглашают фотографов к участию в мастер-классе NOOR-Nikon по документальной фотографии 2016, который пройдет с 29 марта по 02 апреля 2016 года в Алматы (Казахстан).

К участию приглашаются молодые фотографы-документалисты и фотожурналисты из Туркменистана, Узбекистана, Таджикистана, Казахстана и Кыргызстана.

 

Davomi »

АХБОРОТ ХАТИ
АХБОРОТ ХАТИ
1373 Marta o'qildi

2015 йил  29 апрель куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  халқаро  журналистика  факультети Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида Медиамарказда “Замонавий тележурналистиканинг тараққиёт тенденциялари: маҳорат, тажриба, ихтисослашув” мавзусида республика илмий-амалий анжумани  ўтказилади. Анжуманга профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, битирувчилар, магистрлар ҳамда мустақил тадқиқотчилар ҳам ўз мақолалари билан иштирок этишлари мумкин. Материаллар тўплам ҳолида нашр этилади. 

Davomi »

Hit counter