Эълонлар » М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ахборот хати

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг  Тошкент шаҳридаги филиали  ахборот хати

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ахборот хати

2618 marta o'qildi

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 5 августдаги № 87-03-659-сонли хатига асосан 3-4 декабрь кунлари М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: фан, таълим ва ёшлар тарбияси” мавзусида вазирлик миқёсидаги IV анъанавий илмий-амалий анжуман ўтказилади. Анжуман иштирокчиларини рўйхатга олиш соат 9-00 дан 9-45 гача давом этади. Анжуман соат 10-00 да бошланади.

Анжуман жараёнида муҳокама қилинадиган мавзулар йўналишлари:

1-секция. Таълим олиш ва илмий фаолият билан шуғулланишда ёшларнинг конституциявий ҳуқуқлари.

2-секция. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш: муаммо ва ечимлар.

3-секция. Кексаларни эъзозлаш ва қадрлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари.

4-секция. Жамият ва шахс: гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва психологик-педагогик аспектлар.

 Анжуман ишида Республикамиз Олий ва ўрта махсус таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари, катта илмий ходим-изланувчилари ва иқтидорли талабалар қатнашишлари мумкин. Дастур ва материаллар тўплами анжуман бошлангунга қадар чоп этилади.Анжуман материаллари тўпламига УДК, ББК кутубхона индекслари ва (ISBN) халқаро стандартдаги китоб рақами берилади.

Анжуманда иштирок этиш учун тезис ва мақолалар жорий йилнинг 1 ноябрига қадар қабул қилинади.

Тақдим этилаётган мақола ва анжуман материалларини

расмийлаштириш тартиби:

1. Анжуман материаллари бир нусхада ва электрон шаклларда иккита файл: тезис (Валиев_тезис) ва талабнома (Валиев_заявка) кўринишида Word 2003, 2007 форматида Times New Roman, 14 кегль, сатрлар оралиги 1,5 см, саҳифалар чапдан ва юқоридан 2,5 см, пастдан ва ўнгдан 2 см қолдирилган ҳолда бўлиши шарт.

2. Биринчи қаторда, саҳифанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфлар билан мақоланинг номи, 2-чи қаторда муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, 3-чи қаторда муаллифнинг иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони, 4-чи қаторда матн ёзилади (наъмунага қаранг).

3. Асосий матн сатрлар оралиғи 1,5 см интервалда, сатр боши- 1см, сатрларни энига тўғирлаш, сўзларни бошқа қаторга кўчириш-автоматик тарзда бўлиши лозим.

4. Адабиётларнинг тўлиқ рўйхати асосий матндан сўнг алифбо тартибида кўрсатилиши лозим.

5. Манба ва адабиётга ишора (ссылка)лар асосий матн ичида [1] кўринишда бўлиши лозим (наъмунага қаранг).

6. Тақдим этилаётган мақолалар ҳажми 3 бетдан 10 бетгача бўлиши мумкин.

7. Анжуманнинг ташкилий бадали ва материаллар тўпламининг нашр харажатлари учун ҳар саҳифасига 12000 сўм, талабалар учун 8000 сўм деб белгиланган. Анжуманда фаол қатнашган иштирокчилар анжуманнинг сўнгги ялпи мажлисида: “Энг яхши тезис учун”, “Энг яхши мақола учун”, “Энг яхши маъруза учун”, “Фаол иштироки учун” номинациялари бўйича сертификат билан тақдирланиши кўзда тутилган.

8. Анжуман материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.

9. Сўнгги ялпи мажлисда хулоса ва таклифлар муҳокама қилиниб, якуний тавсиялар қабул қилинади.

Талабларга жавоб бермайдиган мақола ва тезислар қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

 Н А М У Н А 

МАҚОЛАНИНГ НОМИ

 

Валиев Вали Валиевич

илмий даражаси ва унвони, иш жойи

 Асосий матн. Асосий матн. Асосий матн [1]. Асосий матн.

 Адабиётлар

 1.​ Муаллиф. Мақола номи. Нашр қилинган жойи, нашр қилинган йили.

 

  Анжуман қатнашчисининг талабномаси (заявка)нинг намунаси:

 1.​ Фамилия, исм, шарифи__________________________________________

2.​ Илмий даражаси ва унвони ______________________________________

3.​  Иш жойи, лавозими_____________________________________________

4.​ Мақоланинг номи_______________________________________________

5.​ Телефон _______________________________________________________

6.​ Е-mail _______________________________________________________

 ДИҚҚАТ!

 Конференцияда иштирок этиш учун тезис ва талабномалар (заявка) 2015 йилнинг 1 ноябрига қадар қабул қилинади.

Ташкилий қўмита мақолаларни танлаб олиш хуқукига эга.

Ташкилий бадал ва нашр харажатлари учун тўлов редколлегия томонидан мақола ёки тезислар нашрга тавсия этилганидан сўнг қабул қилинади.

Фақат редколлегия томонидан нашрга тавсия этилган ва нашр харажатлари учун тўловни амалга оширган муаллифларнинг мақола ва тезислари чоп этилади.

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 22.

Анжуман ўтказиш учун масъул: Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси. (Филиал МДУ)

Телефон рақамлари: (8 371) 2322829, (8 371) 2322805, (+99893) 3911810.

Е-mail: conferensOGSED@mail.ru

- - -


< Orqaga qaytish

O'xshash maqolalar

Журналистлар диққатига!
Журналистлар диққатига!
526 Marta o'qildi
2017 йил 8-9 ноябрь кунлари Тошкентда "Дата журналистикаси" бўйича ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган семинар-тренинг бўлиб ўтади. Хорижий тренерлар: Санита Джемберга, Лоте Лармане. Тренингда 10 нафар Республика ОАВ да ва 10 нафар вилоят ОАВида фаолият юритадиган журналистлар қатнашиши кўзда тутилмоқда. Тренингда қатнашиш учун рус тилини тушиниш ва албатта ўзи билан тренингга ноутбук олиб келиниши шарт. 
Тренингда қатнашиш учун ариза шакли 12 октябрга қадар Журналистларни қайта тайёрлаш маркази емейли uzjournal@mail.ru га юбориши сўралади. Ариза шакли шу ердан юкланади

Davomi »

Мастер-класс по документальной фотографии 2016
Мастер-класс по документальной фотографии 2016
1351 Marta o'qildi

NOORNikon и MediaNet приглашают фотографов к участию в мастер-классе NOOR-Nikon по документальной фотографии 2016, который пройдет с 29 марта по 02 апреля 2016 года в Алматы (Казахстан).

К участию приглашаются молодые фотографы-документалисты и фотожурналисты из Туркменистана, Узбекистана, Таджикистана, Казахстана и Кыргызстана.

 

Davomi »

Конференция
Конференция "Актуальные проблемы казахской журналистики"
1657 Marta o'qildi

Тема круглого стола: Актуальные проблемы современной казахской журналистики и тенденции развития: национальные интересы, информационная безопасность, профессиональное развитие.

Публикация материалов Круглого стола  бесплатна. 

Davomi »

“Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари”
“Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари”
1571 Marta o'qildi

ЎЗБЕКИСТОН  ДАВЛАТ  ЖАҲОН  ТИЛЛАРИ  УНИВЕРСИТЕТИ

ХАЛҚАРО  ЖУРНАЛИСТИКА  ФАКУЛЬТЕТИ

АХБОРОТ  ХАТИ

2015 йил  15 декабрь куни  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  халқаро  журналистика факультетида дунё ахборот макони учун долзарб ҳисобланган медитаълимнинг назарий концепциялари, тадқиқотлари ва амалий тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш асосида миллий моделни яратиш ҳамда таклифлар киритиш мақсадида “Ахборотлашган жамиятда ёшлар медиа саводхонлигини ошириш долзарб муаммолари” мавзуида Республика илмий-амалий  анжумани ўтказилади.

Davomi »

АХБОРОТ ХАТИ
АХБОРОТ ХАТИ
1375 Marta o'qildi

2015 йил  29 апрель куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  халқаро  журналистика  факультети Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида Медиамарказда “Замонавий тележурналистиканинг тараққиёт тенденциялари: маҳорат, тажриба, ихтисослашув” мавзусида республика илмий-амалий анжумани  ўтказилади. Анжуманга профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, битирувчилар, магистрлар ҳамда мустақил тадқиқотчилар ҳам ўз мақолалари билан иштирок этишлари мумкин. Материаллар тўплам ҳолида нашр этилади. 

Davomi »

Hit counter