Эълонлар » АХБОРОТ ХАТИ

АХБОРОТ ХАТИ

АХБОРОТ ХАТИ

1374 marta o'qildi

Анжуманда мавзунинг қуйидаги йўналишларини қамраб олиш кўзда тутилади:

-     Замонавий миллий ва халқаро тележурналистика масалалари;

-          ТВнинг янги кўринишлари социомаданиятнинг феномени сифатида;

-          Глобаллашув шароитида тележанрлар интеграцияси;

-          Анъанавий ва онлайн ТВ;

-          ТВ журналистикада ахборот масъулияти ва этикаси;

-          Телевизион спорт журналистикасида ихтисослашув жараёни;

-          Телевизион янгиликлар тайёрлашнинг замонавий усуллари;

-          Тележурналист маҳорати ва ихтисослашуви;

-          Ўзбекистонда рақамли телевидение тараққиёти;

-          Ҳудудий телеканалларда иқтисодий-профессионаллашув  ва техник масалалар;

-          Хусусий телеканалларнинг фуқаролик жамияти қуришдаги ўрни.

Анжуманда иштирок этиш учун маърузалар матни Ташкилий қўмитага тақдим  этилиши сўралади.

Илмий мақолалар – 2015 йил 25 мартгача  қабул  қилинади.

Анжуман материаллари  тўпламига  илмий  мақолалар  учун  талаблар:

-          илмий мақолалар конференция  йўналишларига  оид  долзарб  мавзуларда,   илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан талабалар, мустақил тадқиқотчилар ва магистрлар  илмий раҳбар тақризи билан тақдим этилиши лозим;

-          анжуман материаллари ўзбек, рус  ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;

-          илмий  мақолалар матни таҳрир қилинган  ҳолда  А4  бичимидаги вараққа, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб терилади. Мақоланинг номи, 1 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси бош ҳарфларда ёзилади. Кейин муаллифнинг ўқиш жойи ва лавозими кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни  1 интервалли қаторларда MS WORD дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегл катталигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги зарур;

-          илмий мақола бир нусха қоғозда ва электрон шаклда Ташкилий қўмитагатақдимэтилади; 

-          мақоланинг ҳар саҳифаси учун 10 000 сўм (ЎзДЖТУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун 8 000 сўм)  тўланади.

 Ташкилий  қўмита  илмий мақолаларни саралаш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.    

            Анжуман материалларини юбориш  манзили: ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси, 56-хонаТошкент шаҳар, Муқимий кўчаси, 104 уй.Тел: (998-71) 253-91-03;

   Ижрочилар: Ф.Мўминов, Н.Қосимова, А.Каримов

            Телефон: 253-91-03, 253-02-66

- - -


< Orqaga qaytish

O'xshash maqolalar

Конференция
Конференция "Актуальные проблемы казахской журналистики"
1657 Marta o'qildi

Тема круглого стола: Актуальные проблемы современной казахской журналистики и тенденции развития: национальные интересы, информационная безопасность, профессиональное развитие.

Публикация материалов Круглого стола  бесплатна. 

Davomi »

ЯНГИ ТРЕНИНГ
ЯНГИ ТРЕНИНГ
1331 Marta o'qildi

Ҳурматли талабалар!  27 апрель куни Тошкентда  National Democratic Institute ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан хамкорликда “ОАВда ногиронлиги мавжуд инсонларни ёритиш масалалари" мавзусида семинар тренинг булиб ўтади. Қатнашишни истаганлар  15 апрель куни соат 17 га қадар ўз исм шарифлари, таҳририят номи ва телефонларини n.qosimova2012@yandex.com  манзилига  жўнатишингизни сураймиз. 

Davomi »

Мастер-класс по документальной фотографии 2016
Мастер-класс по документальной фотографии 2016
1351 Marta o'qildi

NOORNikon и MediaNet приглашают фотографов к участию в мастер-классе NOOR-Nikon по документальной фотографии 2016, который пройдет с 29 марта по 02 апреля 2016 года в Алматы (Казахстан).

К участию приглашаются молодые фотографы-документалисты и фотожурналисты из Туркменистана, Узбекистана, Таджикистана, Казахстана и Кыргызстана.

 

Davomi »

ЯНГИ ТРЕНИНГ! Ижтимоий- сиёсий журналистикада қалам тебратаётган журналистлар диққатига!
ЯНГИ ТРЕНИНГ! Ижтимоий- сиёсий журналистикада қалам тебратаётган журналистлар диққатига!
579 Marta o'qildi

 ЕҲҲТ ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази 24-27 октябрь 2017 йилда Тошкент шахридаги ОАВда фаолият юритаётган журналистлар учун "Парламент журналистикаси: замонавий усуллар ва ёндашувлар" мавзусида 4 кунлик семинар-тренинг ташкил этмоқда. Семинар тренингнинг 2 куни махаллий ва қолган 2 куни хорижий тренерлар томонидан олиб борилади. Қатнашиш истагида бўлган журналистлар 15 октябрга қадар қатнашчи учун мулжалланган аризани тўлдириб, Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг электрон манзили uzjournal@mail.ru га жўнатишлари сўралади. 

Ариза шаклини шу ерда юклаб олиш мумкин:

Davomi »

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг  Тошкент шаҳридаги филиали  ахборот хати
М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ахборот хати
2618 Marta o'qildi

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 5 августдаги № 87-03-659-сонли хатига асосан 3-4 декабрь кунлари М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: фан, таълим ва ёшлар тарбияси” мавзусида вазирлик миқёсидаги IV анъанавий илмий-амалий анжуман ўтказилади. Анжуман иштирокчиларини рўйхатга олиш соат 9-00 дан 9-45 гача давом этади. Анжуман соат 10-00 да бошланади.

Davomi »

Hit counter