Кафедра xақида » Кафедра Низоми

Кафедра Низоми

Кафедра Низоми

2015-02-23 marta o'qildi

                              I.Кафедранинг мақоми ва тузилиши

 

1.1.ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси (бундан кейин матнда Кафедра) ЎзДЖТУ илмий кенгаши қарори асосида ректорнинг буйруғи билан ташкил этилади ва тугатилади.

Кафедранинг тузилиши ва унинг штатлари ректор томонидан тасдиқланади.

Кафедра бевосита факультет деканига, билвосита ректорга (ўқув ишлари проректорига) бўйсунади.

Кафедра ўзининг йиллик иш режаларини деканат билан ҳамда Университетнинг бошқа таркибий қисмлари (бўлимлари) билан келишилган ҳолда амалга оширади.

1.2. кафедра таркибига педагог ходимлар тоифасиша кирувчи кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент), ўқитувчи-стажёрлардан ташқари стажёр-тадқиқотчи-изланувчи, катта илмий ходим-изланувчи, шунингдек инженер-техника ва ўқув-ёрдамчи ходимлар киради.

1.3. Олий таълим муассасаси кафедраларининг профессор-ўқитувчилари “Таълим муассасаларига педагогик ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ишга қабул қилинади.

1.4. Кафедра ўқув-тарбиявий ва илмий жараённи таъинловчи ўқув ва илмий лабораторияларга, кабинетларга, марказларга ва бошқа бўлинмаларга эга бўлиши мумкин.

1.5. Кафедра кадрлар буюртмачилари бўлган корхона ёки ташкилотлар ҳудудида филиалар ташкил этиши ва уларнинг моддий-техника базасидан фойдаланиши мумкин.

1.6. Кафедрани одатда, фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, шунингдек профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлган ҳамда белгиланган тартибда танловдан ўтган кафедра мудири бошқаради ва унга кафедра фаолияти учун шахсий масъулият юклатилади.

 

Кафедра филали фаолияти тегишли Низом асосида ташкил этилади.

 

                                  II. Кафедранинг умумий йўналиши

 

 2.1.Кафедра ахборот асрининг энг кенг тарқалган ва катта таъсир кучига эга бўлган оммавий ахборот воситалари ҳисобланмиш тележурналистика, радиожурналистика, киножурналистика ва Интернет журналистикаси, шунингдек жаҳонда тобора алоҳида фан ва илмий йўналиш сифатида қарор топаётган оммавий коммуникация соҳаларига доир фанлардан талабаларга сабоқ беради.

“Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация: долзарб ва фундаментал муаммолар”  мавзуси кафедранинг асосий илмий йўналиши ҳисобланади.

 

III.Кафедранинг мақсад ва вазифалари

 

3.1.Кафедранинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

– 5220100 – Халқаро журналистика таълим йўналиши бўйича

   бакалаврларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига

    қўйиладиган Ўзбекистон давлат стандарти талабларини бажариш;

– 5220100 – Халқаро журналистика бакалавриат таълим йўналиши негизидаги

   5А220102  – Халқаро журналистика мутахассислиги бўйича магистрларнинг

   тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган

   Ўзбекистон давлат стандарти талабларини бажариш;

– олий ўқув юрти (факультет) тузилишидаги, тегишли фанлар бўйича ўқув,

   услубий ва илмий-услубий ишларни амалга ошириш;

–       талабаларнинг соҳанинг етук кадрлари бўлиб етишишлари учун уларнинг

     назарий билимлари ва амалий кўникмаларини шакллантириш;

–       талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш;

–       талабалар орасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш;

          –   кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий-педагогик салоҳиятини

               муттасил ошириш;

          –   маърузалар ўқишда, амалий соатларни ташкил этишда, танлов ва очиқ    

               дарсларда таълим беришнинг энг илғор педагогик технологияларидан

               фойдаланиш;

–       дарс соатларида янги техник воситалар, тарқатма материаллар ҳамда ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш;

–       кафедра профессор-ўқитувчилари таркибини юқори малакали ва тажрибали мутахассислар ҳисобига мустаҳкамлаб бориш;

–       профессор-ўқитувчилар билимини доимий ошириб бориш;

–       ўқув дастурларини замон ва давр талабаларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб бориш;

–       кафедрада ўқитиладиган фанларга тааллуқли масалалар юзасидан зарур ўқув қўлланмалари, дарсликлар, илмий рисолалар, махсус дастурлар яратиш;

–       талабаларнинг билимини холис ва талабчанлик билан баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, оралиқ ва назорат саволларини мунтазам янгилаб ва бойитиб бориш;

–       талабаларнинг зарур адабиётлар билан таъминланганлик даражасини ошириш;

–       кафедра фаолиятига доир соҳа ва йўналишлар борасида жаҳонда эришилаётган ютуқлар, янгиликлардан воқиф бўлиш, уларнинг энг мақбулларини ўқув жараёнларида татбиқ этиш;

–       республика, университет, факультет ҳаётида фаол иштирок этиш, ташаббускорлик ва фидойилик намуналарини намоён этиш;

–       турли даражадаги илмий-назарий, илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш;

–       янги-янги илмий муаммолар, мавзулар устида ишлашни йўлга қўйиш, етук магистрант-талабаларни кафедра фаолиятига жалб этиш ҳамда тадқиқотчи стажёр (аспирант), докторантларнинг илмий изланишларига раҳбарлик қилиш;

–       диссертацияларни экспертиза қилишда, муҳокамасида иштирок этиш;

–       республика илмий ва ўқув даргоҳларида мутахассислар томонидан тайёрланаётган кафедра йўналишига доир илмий рисола, дарслик, ўқув қўлланмалари муҳокамасида иштирок этиш;

–       кафедранинг ушбу соҳада мамлакатдаги етакчи илмий-ижодий ва

     педагогик марказлардан бирига айланишига эришиш;

–       университет ҳамда факультет раҳбарияти томонидан бериладиган кўрсатмалар, меъёрий ҳужжатларни ўз вақтида бажариш.

 

IV.Кафедранинг ҳуқуқлари

 

4.1.Кафедра қуйидаги ҳуқуқларга эга:

–       кафедра йўналиши бўйича ўқитиладиган фанлардан машғулотлар ўтказиш учун ўриндошлик, соатбай асосда йирик мутахассислар ва олимларни жалб қилиш;

–       республика ва хорижий мамлакатларнинг илмий, ўқув ташкилотлари билан тажриба алмашиш ва ахборот айирбошлашда қатнашиш;

–       тингловчилар билимини баҳолаш ва ўзлаштиришини назорат қилиш;

–       тасдиқланган ўқув режалари асосида машғулотларни юқори савияда ўтказиш;

–       университет Илмий кенгашига ўқув-услубий, илмий, маданий-маърифий ишлар бўйича таклифлар киритиш;

–       илмий мақола, рисола, ўқув қўлланмалари, дарсликларни тайёрлаш, муҳокама қилиш, уларга тақриз бериш ва нашр учун тавсия этиш;

–       илмий тадқиқотлар мавзуларини белгилаш, изланувчиларни танлашда иштирок этиш, соҳа бўйича малакали илмий кадрлар тайёрлаш;

–       мустақил равишда ёки бошқа кафедра ва бўлимлар билан бирга шартномалар ва грантлар бўйича илмий, илмий-услубий тадқиқотлар олиб боришда иштирок этиш;

–       кафедралар, бўлимлар ва марказлар билан ҳамкорликда кичик ва қўшма корхоналар очишда иштирок этиш.

 

V.Кафедранинг таркиби ва моддий базаси

 

         5.1.Кафедранинг таркиби университет штат жадвалига мувофиқ белгиланади. Кафедра таркибига, шунингдек, тадқиқотчилар, аспирантлар, докторантлар ҳамда соатбай асосда таклиф этилган ўқитувчилар киради. Кафедра замонавий талаблар даражасида жиҳозланган хоналар, компьютер ва зарур мебель билан таъминланади.

 

VI.Кафедра ходимларининг хизмат вазифалари

 

6.1.Кафедра мудирининг  вазифалари

           – Кафедра мудирининг шахсий иш режаси олий таълим муассасасининг ректори ёки ўқув ишлари бўйича проректори томонидан тасдиқланади.

6.1. Кафедра мудири:

– олий таълим муассасаси миқёсида кафедра фаолиятига тааллуқли масалалар

   муҳокамаси ва ҳал этилишида иштирок этади;

– кафедра иш режаси, профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг шахсий режалари

   ҳамда кафедра фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди;

– кафедра педагог ходимларига ўқув юкламаларни тақсимлайди ҳамда

    уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади;

– кафедрага ишга олиш, ишдан бўшатиш ва ходимларни янги вазифаларга

   тайинлаш, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириш, шунингдек,

   интизомий чора кўриш тўғрисида олий таълим муассасаси раҳбариятига

   белгиланган тартибда таклифлар киритади;

–       олий таълим муассасасининг тегишли хизмат бўлинмаларидан ўқув-тарбиявий ва илмий-тадқиқот жараёнини талаб даражасида ўтказиш учун зарур бўлган шароитларни таъминлашни талаб қилади;

–       профессор-ўқитувчиларнинг дарсларини назорат қилади, очиқ дарслар ва ўзаро дарсларга қатнашади, ўтилган дарсларнинг муҳокамасини йўлга қўяди, машғулотлар сифатини ошириш чораларини кўради;

–       умумий ва махсус курслар бўйича маърузалар ўқийди, амалий машғулот ва суҳбатлар олиб боради;

–       машғулотларни тегишли дастур, ўқув қўлланмалари, дарсликлар билан таъминлаш, уларни яратиш бўйича ишларни ташкил этади;

–       талабалар орасида ўтказиладиган оралиқ назорат ва якуний назорат (тест синовлари) саволларини мунтазам равишда янгиланиб борилишини назорат остига олади;

–       кафедрада долзарб илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, илмий ишлар самарадорлигини ошириш чораларини кўриш, илмий иш натижаларини ўқув жараёнига тадбиқ этишга раҳбарлдик қилади;

–       аспирантлар ва докторантларга раҳбарлик қилади;

–       талабаларни кафедра йўналишига доир илмий-тадқиқот мавзуларига оид  ишларга жалб этади;

–       ходимларга берилган топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини, меҳнат интизомига амал қилинишини назорат қилади, ходимларни рағбатлантириш чораларини кўради;

–       университетда ўрнатилган тартибга амал қилиш ва меҳнат қонун-қоидалари талабларини тўла бажарилишини назорат қилади.

–       белгиланган тартиб ва муддатларда ўқув йилидаги фаолияти бўйича

     кафедра ҳисоботини тайёрлайди, Илмий кенгаш мажлисларида ҳисобот

     беради.

 

6.2.Кафедра профессор-ўқитувчиларининг хизмат вазифалари

 

Кафедра профессор-ўқитувчиларидан қуйидаги вазифаларни бажариш талаб этилади:

–       кафедра фаолиятида, шунингдек, мутахассислик бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашда фаол иштирок этиш;

–       кафедра бўйича ўқув, илмий-услубий ва тарбиявий ишларни ташкил этишда кафедра мудири билан ҳамкорлик қилиш;

–       кафедра мутахассислиги фанлари бўйича маъруза, амалий машғулот ва суҳбатлар ўтказиш;

–       очиқ дарслар ва ўзаро дарсларга қатнашиш;

–       кафедра доирасида ўқитиладиган фанлар бўйича тегишли дастур, дарслик ва ўқув қўлланмалари яратишда иштирок этиш;

–       талабаларнинг билимини баҳоловчи тест, оралиқ назорат саволлари ва бошқа топшириқларни тайёрлаш ва ташкил этишда иштирок этиш, ёзма ишларни йиғиш ва текширишда кафедра мудири билан ҳамкорлик қилиш;

–       талабаларларни кафедранинг илмий мавзуига оид илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш;

–       бакалаврлик ҳамда магистрлик БМИларини тайёрлашга раҳбарлик қилиш;

–       аспирант ва докторантларга илмий раҳбарлик қилиш;

–       тингловчилар билан ўтказиладиган ташкилий-тарбиявий ишларда

     фаол иштирок этиш;

–  кафедранинг асосий илмий йўналишига доир илмий тадқиқот ишлари билан мунтазам шуғулланиш, олинган натижалар ҳақида белгиланган режа асосида (илмий анжуманларда, илмий тўпламларда) эълон қилиш;

–       кафедра мудирининг кафедра фаолияти билан боғлиқ топшириқларини бажариш;

–       ўз илмий ва маърифий салоҳиятини ошириш устида иш олиб бориш ҳамда университетнинг илмий-ижодий ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этиш;

–       университетда ўрнатилган тартибга амал қилиш ва меҳнат қонун-қоидалари талабларини тўла бажариш.

 

6.3.Кафедра ўқув-ёрдамчи ходимларининг хизмат вазифалари

 

         Кафедрадаги кабинет мудири, катта лаборант, лаборант лавозимларида ишловчи ходимлар кафедранинг ўқув, илмий ва услубий ишларини  юритишга ёрдам берувчи хизматчилар ҳисобланади. Кабинет мудири, катта лаборант, лаборант кафедра фанлари бўйича махсус, камида, умумий маълумотга эга бўлиши, компьютер билан ишлаш малакасига эга бўлиши шарт. Улар бевосита кафедра мудири раҳбарлигида иш олиб бориб, тингловчилар ва ўқитувчилар ўртасида асосий боғловчи ролини ўйнашлари зарур. Кафедранинг дарсхонаси ўқув жараёнида очиқ бўлиши ҳамда кафедра мудири, ўқитувчи ва тингловчилар хизматига ҳозир туриши зарур. Кабинет мудири кафедра бўйича моддий жавобгар шахс ҳисобланади.

 

6.4.Кабинет мудирининг хизмат вазифалари

 

–       Ўқув жараёнини доимий равишда ташкил этиш;

–       кафедра мудири билан биргаликда, кафедранинг ўқув режасидан келиб чиққан ҳолда, тегишли факультет деканати билан келишилган ҳолда дарс жадвалини тузиш;

–       профессор-ўқитувчилардан маърузалар матнини тўплаш, машғулотлар ҳақида уларни бохабар қилиш, улар билан доимий алоқа ва ҳамкорлик ўрнатиш;

–       талабалар билан ўқитувчилар алоқасини таъминлаш;

–       дарсхоналарни машғулот учун зарур адабиётлар, кўргазмали ёзма материаллар билан таъминлаш;

–       талабаларнинг ўқув дастурлари, кафедра режалари билан танишишлари учун имконият яратиш;

–       семинарлар ҳамда амалий машғулотга тайёргарлик кўриш, рефератлар ҳамда БМИларни ёзишда талабаларни кафедрадаги мавжуд адабиётлар билан таъминлаш;

–       талабаларнинг дарсга мустақил тайёргарлик кўришлари учун шароит яратиш;

–       университет АРМ билан боғлиқликда дарсхонага зарур дарслик ва қўлланмаларни етказиб туриш;

–       университет АРМ ва бошқа АРМлари билан алоқа боғлаб, янги адабиётлар ҳақида маълумот йиғиш;

–       ўқув машғулотларига ташқаридан жалб қилинган мутахассисларга тегишли маълумот ва ёрдам бериш, уларнинг дарсга ўз вақтида етиб келишларини таъминлаш, уларга соатбай хизмат ҳақларини тегишли тартибда расмийлаштириш;

–       ўқув соатларини аниқлаш ва тақсимлашда кафедра мудирига ёрдам бериш, ўқув бўлими билан ҳамкорликда иш дафтарини юритиш;

–       кафедра хоналарини безаш ишларини ташкил этиш, улардаги жиҳоз ҳамда тозаликни сақлаш;

–       машғулотларни сифатли ўтказишга кўмаклашиш, бунинг учун хоналарни тайёрлаш;

–       ёрдам сўраб келган талабаларга маслаҳат бериш, йўл-йўриқ кўрсатиш;

–       жойларда ўтказиладиган амалий машғулотларнинг сифатли ўтказилишига кўмаклашиш;

–       талабаларнинг билимини баҳолаш ишларини (тест, оралиқ назорат ва ҳоказо) ташкил этишда иштирок этиш, ёзма иш ва рефератларни тарқатиш, йиғиш, текширишда кафедра мудири ҳамда ўқитувчиларга кўмаклашиш;

–       ректорат, деканат ва ўқув бўлими томонидан берилган топшириқларни бажариш;

–       университетнинг турли тадбирларида иштирок этиш, ташкилий-тарбиявий, илмий-маърифий анжуманларни ташкил этишда ҳамкорлик қилиш;

–       кафедра мудирининг кафедра фаолиятига оид  топшириқларини бажариш;

–       талабаларнинг дарслардаги иштироки (давомат)ни кузатиб бориш.

 

Катта лаборант (лаборант)нинг хизмат вазифалари

 

–       Кафедра ишларини расмийлаштириш;

–       Кафедра  мажлислари баённомаларини тайёрлаш;

–       Кабинет  мудири билан биргаликда кафедра фанлари бўйича дарсхоналарни дарсга тайёрлаш, улардаги жиҳоз ва тозаликни сақлаш;

–       Хужжатларни компьютерга жойлаштириш;

–       Кафедрада тайёрланган дастур, режа, ўқув қўлланмалари, илмий ишларни компьютерда  чиқариш;

–       университет фаолиятидаги янгиликлар ҳақида ўқитувчиларга маълумот бериб туриш;

–       Кафедрага берилган ҳужжатларни тартибга солиш, уларни ўз вақтида қайд қилиш ва улар билан кафедра мудири ва профессор-ўқитувчиларни ўз вақтида таништириш;

–       Кафедра мудири тайёрлаган ҳужжатларни тегишли шахсларга, университетнинг тегишли бўлинмаларига ўз вақтида етказиш;

–       Кафедра ўқитувчилари, ташқаридан жалб қилинган мутахассисларга зарур маълумотлар бериш;

–       Ректорат, деканат ва ўқув бўлими томонидан берилган топшириқларни бажариш;

–       университетнинг турли тадбирларида фаол иштирок этиш;

–       Кафедра мудирининг кафедра фаолиятига оид турли топшириқларни бажариш;

–       Кафедра жиҳозларини тартибли, тоза, озода сақлаш, гулларни парваришлаш;

–       Кафедрага келадиган меҳмонларни  кутиш ва кузатиш;

–       Кафедрада ишлаш шароитини ташкил этиш, кафедра ва дарсхоналарни иш юритиш учун зарур меҳнат қуроллари (қоғоз, қалам ва ҳ.к.), хўжалик буюмлари, ўқув қуроллари (фломастер, ўчирғич ва ҳ.к.) билан тегишли тартибда таъминлаб туриш;

–       Катта лаборант (лаборант) кафедрага тегишли хоналар учун ёнғинга қарши жавобгар шахс ҳисобланади.

- - -


< Orqaga qaytish

Hit counter