Кафедра xақида » КАФЕДРАНИНГ ИННОВАЦИОН СИЁСАТИ

КАФЕДРАНИНГ ИННОВАЦИОН СИЁСАТИ

КАФЕДРАНИНГ ИННОВАЦИОН СИЁСАТИ

2015-06-05 marta o'qildi

Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедрасида инновацион фаолиятни амалга оширилиши ва олинган натижалар

Мохияти ва ахамияти

Қўлланилган   усуллар

Олинган охирги натижа

Кафедранинг фан ва ишлаб чиқариш ўртасида инновацион корпоратив ҳамкорликларни йўлга қўйиш ҳолати

Кафедра томонидан ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, ҳуқуқий муаммолар юзасидан конференциялар, давра суҳбатлари ва семиналар ташкил этиш ҳамда коллектив монографиялар ва амалдаги қонун ҳужжатларига шарҳлар тайёрлаш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакаларини оширишни ҳамкорликда ташкил этиш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси, Қорақалпоқ давлат университети журналистика кафедраси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти  “Кино, телевидение ва радио санъати” факультети “Кино, телевидение ва радио режиссёрлиги” кафедраси билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган

1. Қорақалпоқ давлат университети журналистика кафедраси билан тузилган шартнома доирасида Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси профессор-ўқитувчилари проф. Ф.Мўминов ва доц.Н.Қосимовалар Аудиовизуал журналистика курси бўйича . Қорақалпоқ давлат университети журналистика факультетида маъруза қилишди.

2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси билан тузилган шартнома доирасида ҳар икки ОТМ профессор-ўқитувчилари ва талабалари кафедралар томонидан ташкил этилган республика илмий-амалий конференцияларга фаол жалб этилган.

3. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти  “Кино, телевидение ва радио санъати” факультети “Кино, телевидение ва радио режиссёрлиги” кафедраси билан тузилган шартнома доирасида икки кафедра ҳамкорлигида “Замонавий тележурналистиканинг тараққиёт тенденциялари:

маҳорат, тажриба, ихтисослашув”

мавзуидаги республика илмий-амалий анжумани ўтказилиб, конференция материаллари асосида тўплам чоп этилди.

 

Жадвал-2.

Кафедрада  инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича 2011-2014 йилларда ҳисоботлардан  кетирилган маълумотлар

 

Инновацион  фаолиятни амалга ошириш режаси

(ОТМ илмий кенгашида тасдиқланган сана

№__ “__” ____ 2014)

 

 

 

ОТМ да инновацион фаолиятни жорий этиш тўғрисидаги маълумотлар манбаси

(ҳисобот турлари)

 

 

Инновацион фаолиятни амалга ошириш натижасида тадбиқ этилган чора-тадбирлар

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети «Ижтимоий-гуманитар фанлар» кафедрасининг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети “Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация” кафедраси билан 2013-2018 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик қилиш шартномаси

“20” 09.2014 й.

 

Жаҳон таълим стандартларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни тайёрлашга хизмат қилувчи илмий-тадқиқот ишлари ва коллектив монографиялар тайёрлаш, мавжуд ҳуқуқий муаммоларни муҳокама қилишга қаратилган конференциялар, давра суҳбатлари ва семиналар ташкил этиш орқали амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқиш, аҳоли ўртасида кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот тадбирларини биргаликда ташкил этиш, “Журналистнинг касб-ахлоқ одоби”, “Интернет ва маданият”, “Маданиятшунослик”, “Масс медиада долзарб   масалаларни ёритилиши”, “Ахборот глобаллашув асослари”  йўналишлари бўйича ўқув-услубий, илмий-амалий ёрдам кўрсатиш, тажриба алмашиш, кутубхона манбаларини кенгайтириш, электрон журналлар ва тўпламларни чоп этиш, илмий салоҳиятни бирлаштирган ҳолда коллектив монографиялар ва дарсликлар тайёрлаш ҳамда чоп этишда илмий-техникавий ва интеллектуал имкониятларни бирлаштириш, ҳамкорликда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини  изчил ривожлантириш асосида илмий тадқиқотлар олиб бориш, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда биргаликда иштирок этиш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети «Ижтимоий-гуманитар фанлар» кафедраси билан 2013-2018 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик қилиш шартномаси имзоланди.

Оммавий ахборот воситалари билан инновацион-корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш, талабаларнинг назарияда олган билимларини амалиёт билан бирга олиб бориш, битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Тошкент”, “Маданият ва маърифат”, “Дунё бўйлаб” телеканаллари ижодий ходимлари билан учрашув ва тадбирлар ташкиллаштирилди. Факультет талабалари ва битирувчиларининг бир қанчаси мазкур телеканалларда фаолият юритишмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигига тузилган шартнома бўйича  тавсия киритилмаган

 

 

 Жадвал-4.

Кафедрада да илмий тадқиқот фаолиятига жалб этилган инновацион лойиҳа маблағлари ҳақидаги маълумот

(2011-2014 йиллар бўйича)

 

Кафедранинг номи

Давлат бюджети (ФТМ грантлари) минг сўм

Хўжалик шартнома-лари, минг сўм

МДҲ ва чет эл илмий грантлари ҳисобига жалб этилган маблағлар ҳажми, минг АҚШ доллари

1.

ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети  Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси 2012-2014 йиллар давомида  БМТнинг бобалар жамғармаси ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Журналистика факультетларининг талабалари учун болалар масалаларини ёритиш ва журналист этикаси бўйича махсус ва факультатив курсларни тадбиқ этиш” номли лойиҳа

 

Лойиҳа учун ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан 36 млн. 848 минг сўм  маблағ ажратилди ва унинг 95 фоизи ўзлаштирилди. Ушбу маблағнинг 60 фоизи дастурий харажатларга ва 40 фоизи лойиҳани қўллаб-қўвватлашга йўналтирилди.

36 млн. 848 минг сўм

 

Умумий қиймати:

 

36 млн. 848 минг сўм

 

 

 

   Кафедра мудири                   Наргис Қосимова

 

 

 

 

 

 

 

 

- - -


< Orqaga qaytish

Hit counter