Фотогалерея

Бош саҳифа - Янги қўшилганлар

ТОШКЕНТ КЎЧАЛАРИ: НАВОИЙ КЎЧАСИ
ТОШКЕНТ КЎЧАЛАРИ: НАВОИЙ КЎЧАСИ
1741 Marta o'qildi

НАВОИЙ КЎЧАСИ – пойтахтнинг энг қадимий ва марказий кўчаларидан бири. Амир Темур шоҳкўчаси ва Беруний кўчаси оралиғида. Узунлиги 4 км атрофида. Дастлаб Ҳадра майдонидан Анҳор канали оралиғида бўлган. 1966 йилги Тошкент зилзиласидан сўнг Ўрда кўпригидан ҳозирги Амир Темур шоҳкўчасигача узайтирилган.

Davomi »

ИНФОГРАФИКА -МАЪЛУМОТЛАРНИ ЯНГИЧА УЗАТИШ
ИНФОГРАФИКА -МАЪЛУМОТЛАРНИ ЯНГИЧА УЗАТИШ
1576 Marta o'qildi

Инфографика -лотинча  informatio —баён қилиш, хабар бериш; юнон тилидаги γραφικός — ёзма,  ва γράφω — ёзаяпман сўзларидан олинган бўлиб, маълумотлар, билим ва ахборотни графика кўринишда узатиш демакдир. Инфографика нафақат катта ҳажмдаги ахборотни узатиш, балки предметлар ва фактларнинг вақт ва макон бирлигидаги мувофиқлиги ва фарқини кўрсатиш имконига ҳам эга

Davomi »

ИЖТИМОИЙ СЎРОВ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ИЖТИМОИЙ СЎРОВ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
1927 Marta o'qildi

Американинг деярли икки асрлик тарихида фикрларни ўрганиш ва уларни тўплаш ҳамда таҳлил қилиш технологияларида бир қатор муҳим воқеалар мавжуд. 1936 йилги президент сайлови кампанияси ҳам шулар жумласига киради. Ўшанда электоратнинг фикрларини ўрганишнинг янги усули юз йилдан ортиқ вақт мобайнида ўтказиб келинган ва юқори мавқега эга бўлган “похол сўровлар” технологиясини чилпарчин қилган эди. Хўш, «похол сўровлар»нинг ўзи нима? Бу атама қаердан келиб чиққан?

«Похол сўровлар»                 

XVIII асрнинг охирги чорагида АҚШда мавжуд бўлган мамлакат сиёсий тизими ва аҳоли сиёсий фаоллигининг айрим шаклларининг таҳлили америкаликларнинг электорат фикрларини тадқиқ этиш учун маълум маънода асос бўлиб хизмат қилади. Аммо махсус адабиётларда қайд этилган илк электорал зондажлар (“зондаж” сўзи “суриштириб текшириш, аниқлаш” маъносини билдиради) 1824 йилнинг иккинчи ярмига тааллуқлидир. «Harrisburg Pennsylvanian» газетасининг 24 июндаги сонида Вилмингтон номли кичкина шаҳарчада ўтказилган сўров натижалари эълон қилинади, ўша йилнинг август ойида эса «Raleigh Star» газетаси Шимолий Каролинада ўтказилган сўров натижалари ҳақида хабарни чоп этади.

Davomi »

ЭРНЕСТ КУРТВЕЛИЕВ: “ФОТОЖУРНАЛИСТ ЁЛҒОН СЎЗЛАМАСЛИГИ, АКСИНЧА ОДАМЛАРГА ҲАҚИҚАТНИ КЎРСАТИШИ ЛОЗИМ”
ЭРНЕСТ КУРТВЕЛИЕВ: “ФОТОЖУРНАЛИСТ ЁЛҒОН СЎЗЛАМАСЛИГИ, АКСИНЧА ОДАМЛАРГА ҲАҚИҚАТНИ КЎРСАТИШИ ЛОЗИМ”
1391 Marta o'qildi

Ўзбекистоннинг етакчи фотожурналисти, замонавий фотосуратчи, ўзининг бетакрор, ғоявий жиҳатдан ранг-баранг ишлари билан бир неча бор  юртимизни жаҳон айвонида  намойиш қилган Эрнест Куртвелиев ўз ижоди ва бугунги замонавий фотожурналистика хусусидаги фикрлари билан меҳмонимиздир.

-      Сизнинг суратларингиз бошқалардан тубдан фарқ қилади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос бўлиб, ноодатий кўринишга эга. Масалан, мусиқачилар дарахт шохида ўтирган ҳолда саксофон,  пианиночи эса дарё бўйида фортепиано чалади. Бу фотошопми?

Davomi »

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТИ
1398 Marta o'qildi

Davomi »

ХЎЖАМУШКЕНТ АФСОНАСИ
ХЎЖАМУШКЕНТ АФСОНАСИ
1380 Marta o'qildi

Хўжамушкент ота зиёратгоҳининг тарихи 7 асрнинг охири 8 асрнинг бошлари, яъни Марказий  Осиёга  ислом дининг кириб келиши билан боғлиқ, дейди  унинг раҳбари  Муроджон Салимов. -  Бу ерда авлиёнинг рамзий қабри жойлашган, холос. Майитлари қаерга қўйилгани номаълум. Ўша даврда зардуштийлар томонидан тазъйиққа учраган ота бу ерда  бир муддат яшаган. Шунинг учун шу жойлар қадамжога айланган. Афсоналарга кўра Хўжамушкент ота  кароматгуй, саҳоватпеша инсон бўлиб, бор-будини йўқсилларга улашган. 

Davomi »

Ўзбекистон фотожурналистикаси: кеча ва бугун
Ўзбекистон фотожурналистикаси: кеча ва бугун
1703 Marta o'qildi

Ўзбекистон фотожурналистикасининг тарихи жаҳон фотосанъатининг ажралмас қисмидир. Ажойиб табиати, дунёга машҳур тарихий обидалари, махаллий аҳолининг такрорланмас миллий  ўзлиги, турмуши янги санъат шайдоларини ана шу такрорланмас ҳаётни фотоаппарат  объективи орқали таништиришга ундарди. Бу нарсага жаҳон ҳамжамияти аҳлининг  Марказий Осиё тарихи ва маданиятига нисбатан ортиб бораётган қизиқиши ҳам бунга ўз таъсирини  ўтказмай қолмади. Тошкент шаҳрининг илк фотосуратлари шахсан Туркистон генерал-губернатори К.П. фон Кауфманнинг буйруғи билан Политехника кўргазмаси учун шарқшунос ва этнограф Александр Кун томонидан 1871-1872 йиллари тузилган “Туркистон альбоми”да чоп этилган эди.

Davomi »

ФОТОГРАФИЯ ТАРИХИГА БИР НАЗАР
ФОТОГРАФИЯ ТАРИХИГА БИР НАЗАР
1770 Marta o'qildi

Нисефор Ньепс (1765-1833) 1826 йилда ёруғлик нурлари ёрдамида гравюра нусҳасини олишга, шу билан рекпродукция техникасига асос солишга муваффақ бўлади. Шу йилнинг ўзида Ньепс устахонаси деразасидан камера- обскурани қўшни иморатларга йўналтиради ва хира бўлса-да нурли расм олишга муваффақ бўлади. Аммо 60 ёшли  Ньепснинг соғлиғи яхши эмас эди.  У бир неча бор худди шундай тажрибаларни бошқа бир француз Луи Жак Манде Дагер олиб бораётганини эшитган эди. У Дагерга унинг тажрибаларининг натижаларини билиш учун хат ёзади ва улар 1829 йилда ҳамкорлик қилишга келишишди.  

Davomi »

СИЁСИЙ ВА ТАЪЛИМИЙ КОНТЕКСТДА «ХОРИЖИЙ ТИЛНИ БИЛИШНИНГ УМУМЕВРОПА КОМПЕТЕНЦИЯСИ: ЎРГАНИШ, ЎРГАТИШ, БАҲОЛАШ»
СИЁСИЙ ВА ТАЪЛИМИЙ КОНТЕКСТДА «ХОРИЖИЙ ТИЛНИ БИЛИШНИНГ УМУМЕВРОПА КОМПЕТЕНЦИЯСИ: ЎРГАНИШ, ЎРГАТИШ, БАҲОЛАШ»
1363 Marta o'qildi

AI даражаси («Зўрға билиш»), бизнингча, хорижий тилларни билишнинг энг қуйи даражаси ҳисобланади. Аммо ушбу босқичга чиқишдан олдинги даврда ўқувчи жуда ҳам камбағал тил воситаларидан самарали фойдаланган ҳолда ўзининг эхтиёжларига жавоб берадиган маълум бир коммуникация вазифаларини бажариши мумкин.тасвирий дескрипторларни ишлаб чиқиш ва градуциялаш билан шуғулланган Швейцария Миллий илмий-тадқиқот кенгаши фаолиятининг 1994-1996 йиллар учун ҳисоботида айрим коммуникация вазифаларини бажариш имкониятини берадиган чекланган тил воситалари тўплами кўрсатиб ўтилган.

Davomi »

ОТАБЕК МАҲКАМОВ: “МЕН ҲАЁТИМНИ ҚИЗИҚАРЛИ ҚИЛИШГА ИНТИЛИБ ЯШАЙМАН”
ОТАБЕК МАҲКАМОВ: “МЕН ҲАЁТИМНИ ҚИЗИҚАРЛИ ҚИЛИШГА ИНТИЛИБ ЯШАЙМАН”
1531 Marta o'qildi

-  Оиламизда китоб ўқиш урф бўлиб, ўқилган асарлар оила даврасида муҳокама қилинарди. Бу мени дунёыарашимни кенгайишига, тилларга, санъат асарларига бўлган қизиқишимни орттириб, ёшлигимдан ижодга ундади. Касбим тақозоси билан жаҳон таниган юлдузларга таржимонлик қилганимда, улар билан бевосита дастурхон устида суҳбатлашганимда ҳаётларидаги қизиқ воқеаларни сўзлаб беришар, латифалар айтишар, бирор бир воқеага нисбатан муносабатларини билдиришганида нега Ален Делоннинг ажойиб француз тилидаги ўқиган шеърларини, Энри Мариконининг фикрларини фақат мен эшитишим керак? Бошқалар ундан нега баҳраманд бўлмаслиги лозим? деган фикрлар ҳаёлимдан ўтар ва албатта бир кун келиб буларни бошқаларга ҳам ўртоқлашишни истар эдим. Орзуимни амалга оширишга эса интервью жанри  жуда мос келарди. Ўша пайти  бу суҳбатларни чоп этиш имкони бўлмагани учун уларни йиғиб келардим, холос. 

Davomi »


Hit counter