Фотогалерея

Бош саҳифа - Янги қўшилганлар

“Журналистикада биоэтика тамойиллари”
“Журналистикада биоэтика тамойиллари”
689 Marta o'qildi

Аудиовизуал ва оммавий коммуникация кафедрасининг навбатдаги илмий семинари бўлиб ўтди. Семинарда филология фанлари номзоди, доцент Наргис Қосимованинг  “Журналистикада биоэтика тамойиллари” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Davomi »

Журналист Ҳусан Эрматовнинг тажриба мактаби
Журналист Ҳусан Эрматовнинг тажриба мактаби
708 Marta o'qildi

Халқаро журналистика факультети Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси
ташаббуси билан “Ахборот хизматлари фаолияти” фани доирасида маҳорат дарси ўтказилди. Унда тажрибали журналист, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  маслаҳатчиси Ҳусан Эрматов иштирок этди. Ҳ.Эрматов кўп йиллар давомида Жиззах телерадиокомпанияси раиси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. Таъкидлаш керакки, давра суҳбатида Ҳ.Эрматовнинг йиллар давомида ортирган тажрибаси талабаларнинг диққат марказида бўлди.

 

Davomi »

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР - ЯНГИ ЁЗУВ КАШФИЁТЧИСИ
ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР - ЯНГИ ЁЗУВ КАШФИЁТЧИСИ
787 Marta o'qildi

Заҳириддин Муҳаммад Бобур  буюк шоҳ, маҳоратли саркарда, мумтоз шоир, назариётчи адабиётшунос, қонуншунос, тилшунос, санъатшунос, этнограф, ҳайвонот ва наботот оламининг билимдони каби кўпқиррали фаолият ва ижод соҳибидир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Бобурнинг мазкур асари унинг тилга муносабатининг яққол ифодасидир. Айнан Бобурнинг мазкур шох асарида ўзбек тилининг лексик ва лингвистик хусусиятлари жамланган. 

Davomi »

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти
Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти
1328 Marta o'qildi

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда таҳлилий- танқидий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида “Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади. 
3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган бу танловга 2016 йилнинг 31 мартидан 2017 йилнинг 31 мартигача – бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидениеда кўрсатилган ва интернет нашрларида берилган материаллар 2017 йилнинг 10 апрелигача қабул қилинади. 

Davomi »

МЕДИАПЕДАГОГИКА ИЖТИМОИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯНИНГ АСОСИ СИФАТИДА
МЕДИАПЕДАГОГИКА ИЖТИМОИЙ МОДЕРНИЗАЦИЯНИНГ АСОСИ СИФАТИДА
886 Marta o'qildi

МеМедиапедагогика аввало медиаканаллар орқали тарқатилаётган ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлашга, танқидий фикрлашга ўргатиш, ёшларда салбий ахборотга нисбатан иммунитетни шакллантиришдан иборат. Анъанавий предметларга интеграция қилинган медиа таълим самарадорлигини оширади, ёшларнинг қизиқишини оширишга хизмат қилади.диапедагогика аввало медиаканаллар орқали тарқатилаётган ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлашга, танқидий фикрлашга ўргатиш, ёшларда салбий ахборотга нисбатан иммунитетни шакллантиришдан иборат. Анъанавий предметларга интеграция қилинган медиа таълим самарадорлигини оширади, ёшларнинг қизиқишини оширишга хизмат қилади.

Davomi »

ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАРДА ТРЕНИНГЛАР ЎТИЛАДИ
ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАРДА ТРЕНИНГЛАР ЎТИЛАДИ
629 Marta o'qildi

18-19 февраль кунлари ЮНЕСКО ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида олий таълим муассасаларининг журналистика факультетларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда оммавий ахборот воситасининг вакиллари учун тренинг бўлиб ўтди.

Davomi »

“Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти учун халқаро танлов бошланди
“Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти учун халқаро танлов бошланди
1004 Marta o'qildi

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида “Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.

Davomi »

ХУРШИД ДЎСТМУҲАММАД – ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЁЗУВЧИСИ
ХУРШИД ДЎСТМУҲАММАД – ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЁЗУВЧИСИ
761 Marta o'qildi

Кафедрамизнинг жонкуяр педагоги, филология фанлари доктори, доцент,  минглаб шогирдларига эга бўлган, талабаларнинг севимли устози , юртимиз адабиёт оламининг кўзга кўринган вакили, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад «Эътироф» миллий танловида «Йилнинг энг яхши ёзувчиси» мукофотига сазовор бўлди! Устозни бу юксак мукофот билан табриклаймиз!

Davomi »

Журналистика таълимини ривожлантириш йўлида Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг янги босқичи
Журналистика таълимини ривожлантириш йўлида Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг янги босқичи
1234 Marta o'qildi

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети таклифи билан Корея Республикасининг Жежу Миллий университети ҳамда Даегу университети профессор-ўқитувчилари мамлакатимизга амалий ташриф билан келишди.

Davomi »

ХИТОЙ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ ТАРИХИГА НАЗАР
ХИТОЙ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ ТАРИХИГА НАЗАР
968 Marta o'qildi

Хитой Халқ Республикаси мамлакатимизнинг энг йирик ва стратегик ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги муносабатлар, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий алоқалар йил сайин ривожланиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ХХР телевидениелари ўртасидаги ҳамкорлик ҳам йиллар давомида шаклланганиб бораётганини қайд этиб ўтиш керак. Ушбу мақолада биз Хитойда телевидениенинг ривожланиш тенденциясига назар ташлашни ният қилдик.  

Davomi »


Hit counter