Фотогалерея

Бош саҳифа - Янги қўшилганлар

KITOBLAR TAQDIMOTI
KITOBLAR TAQDIMOTI
976 Marta o'qildi

Kuni kecha O`zbekiston yozuvchilar uyushmasi ijodiy fondi tomonidan nashr etilgan kitoblarning taqdimoti bo`lib o`tdi.

Tadbirda O`zbekiston yozuvchilar uyushmasi raisi Muhammad Ali, O`zbekiston xalq shoiri Iqbol Mirzo, Mahmud Toyir, O`zbekiston yoshlar murabbiysi Saydi Umirov hamda mamlakatimizning ko`zga ko`ringan yosh ijodkorlari hamda talabalar ishtirok etishdi.

Davomi »

ЯНГИ ТРЕНИНГ! Ижтимоий- сиёсий журналистикада қалам тебратаётган журналистлар диққатига!
ЯНГИ ТРЕНИНГ! Ижтимоий- сиёсий журналистикада қалам тебратаётган журналистлар диққатига!
550 Marta o'qildi

 ЕҲҲТ ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази 24-27 октябрь 2017 йилда Тошкент шахридаги ОАВда фаолият юритаётган журналистлар учун "Парламент журналистикаси: замонавий усуллар ва ёндашувлар" мавзусида 4 кунлик семинар-тренинг ташкил этмоқда. Семинар тренингнинг 2 куни махаллий ва қолган 2 куни хорижий тренерлар томонидан олиб борилади. Қатнашиш истагида бўлган журналистлар 15 октябрга қадар қатнашчи учун мулжалланган аризани тўлдириб, Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг электрон манзили uzjournal@mail.ru га жўнатишлари сўралади. 

Ариза шаклини шу ерда юклаб олиш мумкин:

Davomi »

Журналистлар диққатига!
Журналистлар диққатига!
502 Marta o'qildi
2017 йил 8-9 ноябрь кунлари Тошкентда "Дата журналистикаси" бўйича ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган семинар-тренинг бўлиб ўтади. Хорижий тренерлар: Санита Джемберга, Лоте Лармане. Тренингда 10 нафар Республика ОАВ да ва 10 нафар вилоят ОАВида фаолият юритадиган журналистлар қатнашиши кўзда тутилмоқда. Тренингда қатнашиш учун рус тилини тушиниш ва албатта ўзи билан тренингга ноутбук олиб келиниши шарт. 
Тренингда қатнашиш учун ариза шакли 12 октябрга қадар Журналистларни қайта тайёрлаш маркази емейли uzjournal@mail.ru га юбориши сўралади. Ариза шакли шу ердан юкланади

Davomi »

Қўшимча контрактнинг аниқ миқдорлари ҳақида маълум қилинди: энг қиммат тўлов 25 баравар
Қўшимча контрактнинг аниқ миқдорлари ҳақида маълум қилинди: энг қиммат тўлов 25 баравар
632 Marta o'qildi

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун қуйидагича миқдор белгиланган эди:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;
1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;
2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;
3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

Davomi »

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!
668 Marta o'qildi

Барча журналистларни, ОАВ соҳаси ходимларини, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети профессор-ўқитувчилари ва талабаларини 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникациялар кафедраси ўқитувчилари номидан самимий табриклаймиз. Ижоддан, элга манзур мақолалар, радио эшиттиришлар, телекўрсатувлар тайёрлашдан чарчаманг.

Байрамингиз муборак бўлсин! 

Davomi »

ҚЎШИМЧА КОНТРАКТ БИР МАРТА ТЎЛАНАДИ
ҚЎШИМЧА КОНТРАКТ БИР МАРТА ТЎЛАНАДИ
850 Marta o'qildi

2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорда бакалавриат ва магистратура босқичига талабаларни қабул қилишнинг янги тартиблари белгиланган.

Davomi »

ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг ўқитувчилари Жанубий Кореяда
ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг ўқитувчилари Жанубий Кореяда
733 Marta o'qildi

ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети қатор яқин ва узоқ хорижий мамлакатларнинг журналистика факультетлари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро тажриба алмашиниш борасида қатор ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессор-ўқитувчиларидан иборат делегация 9-18 июнь кунлари Жанубий Кореянинг  қатор университетлари билан  биргаликда Жежу Миллий университетига ташриф буюришди. Университет профессор-ўқитувчиларини Жежу Миллий университети вице-президенти, профессор Доо Чеул Ким кутиб олди ва учрашув ташкил қилинди.

Davomi »

СТОРИТЕЛЛИНГ ЁХУД  ЗАМОНАВИЙ АУДИТОРИЯ ЭЪТИБОРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШНИНГ ЯНГИ ШАКЛИ
СТОРИТЕЛЛИНГ ЁХУД ЗАМОНАВИЙ АУДИТОРИЯ ЭЪТИБОРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШНИНГ ЯНГИ ШАКЛИ
851 Marta o'qildi

Аввало сторителлингдан фойдаланган инсон қуйидаги мақсадларга эришади:

Ўқувчи, тингловчи, томошабиннинг онгостига таъсир кўрсата олади.

Зарур ахборотни биринчи уринишдаёқ етказади. Ўқувчи “Муаллиф ўзи нима демоқчи?” деган савол билан қийналмайди.

Фуқароларда ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш. (Айнан мазкур усулдан собиқ Иттифоқ журналистлари самарали фойдаланиб, газета, радио ва телевидениеда беш йиллик илғорлари, қаҳрамонлари бўлган шахтёрлар, сут соғувчилар, пахта теримчилари билан тўлиб-тошган эди)

 

Davomi »

Хитой тилининг маҳаллий халқ вакилларининг онги ва маданиятига таъсири
Хитой тилининг маҳаллий халқ вакилларининг онги ва маданиятига таъсири
1363 Marta o'qildi

      Тилнинг тафаккур ва маданиятга таъсири хусусида олим-у тадқиқотчилар, ёзувчи-ю тилшунослар томонидан анча нарса ёзилган. Ҳақиқатан ҳам халқнинг тафаккури, маиший ва жуғрофий ўзига хосликлар, маданий ва тарихий воқеълик албатта халқнинг менталитети ва тилида ўз аксини топади (1). Аммо тил халқнинг кундалик ҳаёти, тафаккури ва маданиятига акс таъсир этиши ҳам мумкин. Шу сабабли тўлиқ шаклланган тилнинг  халқнинг урф-одатлари, маданияти ва тафаккурига  таъсири масаласини ўрганиш жуда ҳам қизиқдир. Бизга таниш бўлган оддий алифбо тиллардан ташқари визуал қабул қилишга асосланган табиий тиллар ҳам мавжуд.  Масалан, гўнг инсонлар тили.  Бунга шунингдек, иероглифлардан фойдаланувчи ёзувларни акс этувчи тиллар ҳам киради (Қадимги Миср, Хитой, Япон ва бошқа тиллар).  Иероглифик маданиятга эга инсонлар тафаккури оддий алифбо ёзувини ишлатувчи одамлардан нимаси билан фарқ қилади?

Davomi »


Hit counter